Get Mystery Box with random crypto!

Исминг - юрагимга урилган ханжар, Суғуриб олсалар ўламан. Мен | Uchinchi dunyo🥀

Исминг - юрагимга урилган ханжар,
Суғуриб олсалар ўламан.
Мен сени шу қадар муҳаббат
ва азоб билан...
жим севаман!
Севаман...
Ўлимни севгандай
Ҳар лаҳза руҳимни пичоқлаб,
Мен мангу яшайман,
гўрда ҳам
Дилимда исмингни
қучоқлаб!..

Зебо Мирзо