Get Mystery Box with random crypto!

Қадринг йўқ ҳаётдан кета ол дадил, Борман деб ёдига бормагин з | Uchinchi dunyo🥀

Қадринг йўқ ҳаётдан кета ол дадил,
Борман деб ёдига бормагин зинҳор.
Қисматнинг ўқиган ҳар ҳукми одил,
Ҳар ишда бир ҳикмат, бир ҳосият бор.

Юракни силталаб,қоқиб юбору,
Тўкилган ҳисларнинг чўғида исин,
Сен учун йўқ бўлса,кимгадир бор у,
Қўй, ўша кўнгилдан бахт топақолсин.

Оҳирги нуқтани қўйишга куч топ,
Оғир бу,биламан,нақадар оғир.
Кириш мумкин барча эшикларни ёп.
Жонинг елвизакда қолмасин ахир.

Ҳали кафтларингда ловиллар ҳино,
Ҳали ўн беш кунлик ойдек тўласан.
Ким учундир сени асради Худо,
Кимгадир жуда ҳам керак бўласан!

Малика Тавфиқ

@uch1nch1_dunyo