Абу Ҳумайд ёки Абу Усайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон бирортангиз масжидга кирса, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салом берсин. Сўнгра «Аллоҳумма ифтаҳ лий абваба роҳматика», десин», дедилар». Муслим, Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган. Дуонинг маъноси: «Аллоҳим, менга раҳматинг эшикларини очгин!»