Get Mystery Box with random crypto!

#Қурбонлик Қурбонлик қилинадиган жониворлар Масала: Агар фақ | Ubaydulloh Qori

#Қурбонлик
Қурбонлик қилинадиган жониворлар

Масала: Агар фақир ва мискин кишилар кўп бўлса, кўп гўшт қиладиган жониворни қурбонлик қилиш афзалдир. Агар заруратманд кишилар оз бўлса, қиммат ва гўшти ширинини сўйиши афзалдир.

Масала: Битта семиз жониворни сўйиш икки озғин ҳайвонни сўйишдан афзалдир. Агар мол ёки туяни еттидан бир қисмининг гўшти битта қўйнинг гўштини қийматидан ёки гўштидан озроқ бўлса, еттидан бир ҳиссани қурбонлик қилиш афзалдир. Агар иккиси ҳам баробар бўлса, бир бутун қўйни қурбонлик қилиш афзалдир.

Масала: Урғочи жониворни қурбонлик қилиш жоиз, эркагини қурбонлик қилиш эса афзалдир. Бировни омонатга қўйган маблағига жонлиқ олиб қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди. Аввал ижозат олиб, кейин сотиб олса, жоиз бўлади.

Масала: Қурбонликка деб сотиб олинган қўйни юнгини олиш жоиз эмас. Агар юнгини олиб қўйса, юнгини қийматича садақа қилиши вожиб бўлади. Қари сигир ва солиқ қўйларни қурбонлик қилиш жоиз.

Масала: Гангир қўйни гангирбошлиги ўт-ўланни ейишдан ман қилмаса, уларни қурбонлик қилиш жоиз бўлади.

Масала: Мол тўлиқ икки ёшга тўлмаган бўлса ёки икки ёшга тўлишига икки кун қолган бўлса, уни қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди.

Масала: Насияга олинган жониворни қурбонлик қилиш жоиз бўлади.

Масала: Қурбонлик қилинадиган жониворни олдин сотиб олиб боқиб туриши афзал. Токи, унга муҳаббат қилиб қолади ва яхши кўрган нарсасини қурбонлик қилишда савоб кўпроқ бўлади.

Масала: Қурбонлик қилинадиган жониворларни ёши мол ва қўтосларда тўлиқ икки ёш, туя беш ёш, қўй ва эчки бир ёшдир. Агар булардан бир кун ҳам кам бўлса, қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди. Лекин, бир ёшга кирмаган қўйнинг жуссаси бир ёш қўй жуссасичалик бўлса, яъни олти ойлик қўзи бир ёшлик қўй жуссасичалик гавдаси бўлса, уни қурбонлик қилиш жоиз бўлади. Лекин, олти ойга тўлмаган қўзини жуссаси бир ёшлик қўй каби бўлса, уни қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди.

Масала: Бир ёшга кирган қўйнинг жуссаси кичик бўлса-ю, лекин бир ёшга тўлганлиги аниқ бўлса, қурбонлик қилиш жоиз бўлади. Агар хонаки хайвон ваҳши ҳайвондан ҳомиладор бўлиб, бола туғса, туғилган бола қурбонлик ёшига киргандан кейин қурбонлик қилиш жоиз бўлади. Чунки, жониворларда эътибор онага бўлади, отага эмас. Агар ваҳший ҳайвон хонаки ҳайвондан ҳомиладор бўлса, ундан туғилган болани қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди. Бир қавлда эса, қўй кийикдан ҳомиладор бўлса, туғилган болага қаралади. Агар бола қўй бўлса, қурбонлик қилиш жоиз бўлади. Агар бола кийик бўлса, уни қурбонлик қииш жоиз бўлмайди.

Масала: Қурбонлик қилинадиган жониворларни териси куйиб қолса ва у гўшгача етиб борган бўлса, қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди. Агар жароҳат гўштга таъсир қилмаган бўлса, қурбонлик қилиш жоиз бўлади(65).

Масала: Ҳомиладор ҳайвонларни қурбонлик қилиш жоиз. Лекин, туғишга яқин қолган жониворларни сўйиш макруҳдир. Агар ҳомиладор жониворни қурбонлик қилгандан кейин боласи тирик чиқса, уни сўйгандан кейин ейишлик ҳалол бўлади. Агар сўйишидан олдин ўлиб қолса, гўшти ҳаром бўлади. Агар ҳомиладор ҳайвонни қурбонлик қилгандан кейин бола тирик чиқса ва сўйилмай яшаб кетса, уни садақа қилиш вожиб бўлади. Агар уни боқиб катта бўлганда қурбонлик қилса, зиммасига вожиб бўлган қурбонлик адо бўлмайди ва гўштини ҳаммасини садақа қилиб юборади.

Масала: Қўтир тушган ҳайвон семиз бўлса, қурбонлик қилиш жоиз бўлади. Қўтир гўштга таъсир қилиб, ҳайвон озиб кетган бўлса, у ҳайвонни қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди.

Масала: Бичилган қўй, хўкизларни қурбонлик қилиш ҳеч қандай кароҳиятсиз жоиздир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бичилган жониворни қурбонлик қилганлар. Чунки, бичилган қўйнинг гўшти ширин бўлади ва у тез эт олади.

Хунаса жониворни қурбонлик қилиш жоиз эмас.

Масала: Тамға босилган жониворни қурбонлик қилиш жоиз.

Масала: Қўй бир ёшга, мол икки ёшга ва туя беш ёшга тўлган бўлса-ю, лекин баъзи бир чиқиши керак бўлган тишлари чиқмаган бўлса, қурбонлик қилиш жоиз бўлади. Чунки, муддат тўлиқ бўлиши шарт, тишларни тўлиқ чиққан бўлиши эса шарт эмас.

Масала: Қурбонлик қилинадиган жониворларни сути соғилмайди. Агар соғиб қўйилса, сутини ёки унинг қийматини садақа қилиб юбориш лозим.

Давоми...
http://mehrob.uz/article/1597