Get Mystery Box with random crypto!

Маҳмуд Амин Туқодий хазратлари Туркиялик бўлиб Валиюллоҳнинг у | U24.uz

Маҳмуд Амин Туқодий хазратлари Туркиялик бўлиб Валиюллоҳнинг улуғларидан-дирлар муборак қабрлари Истамбулдадир. У зоти муборак Маккаю Мукаррамада 3 йил пирлари Аҳмад якдаст Журёний Хазратларининг хизматларида камолга етдилар ва у кишининг кўрсатмаларига асосан Истамбулга Қунут Муҳаммад Хазратларининг хизматларига бориш буюрилди кетиш олдидан Пирларини файзли дуоларини олдилар. Бу улуғ уч Валиюллоҳ-лар Раббония сулуги пирлари-дурлар. ( Аҳмад якдаст Журёний Хазратлари 10 йил Хиндистонда Хазрати Муҳаммад Маъсум Форуқий Хазратлари (Бу киши бош пиримиз Имом Саййид Раббонийнинг катта ўғиллари ва ўринбосарларидурлар )нинг хизматларида бўлиб у зотнинг ўринбосарлари даражасига етганлар ва пирларининг кўрсатмасига асосан Маккаю Мукаррамага кетганлар. Қунут Муҳаммад Хазратлари Аҳмад якдаст Хазратларининг халифаларидурлар.