Get Mystery Box with random crypto!

​​ Ўзбекистонга тижорат мақсадида энг кўп қайси давлатларнинг | Tezkor Yangiliklar ⚡

​​ Ўзбекистонга тижорат мақсадида энг кўп қайси давлатларнинг фуқаролари ташриф буюрган?

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонга 16,9 минг нафар чет эл фуқаролари тижорат мақсадида ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 11,5 минг нафарга ёки 3,1 баробарга ошган.

Ўзбекистонга 2024 йилнинг дастлабки 2 ойида энг кўп қуйидаги давлатларнинг фуқаролари тижорат мақсадида ташриф буюрган:

1. Туркманистон – 12 013 нафар;
2. Тожикистон – 2 937 нафар;
3. Афғонистон – 582 нафар;
4. Хитой – 260 нафар;
5. Туркия – 243 нафар;
6. Ҳиндистон –167 нафар;
7. Жанубий Корея – 133 нафар
8. Қирғизистон – 101 нафар;
9. Эрон – 65 нафар нафар;
10 АҚШ – 61 нафар.

Манба: Ўзбекистон Статистика агентлиги

@tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!