Get Mystery Box with random crypto!

Тошкентда март ойида уй-жой ижара нархлари пасайишда давом этд | Telegram_Yulduzlari| Расмий канал

Тошкентда март ойида уй-жой ижара нархлари пасайишда давом этди

Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. 2024 йил март ойида пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар ижара нархида феврал ойига нисбатан ўртача 0,61 фоизга, тўлиқ таъмирланган уй-жойлар ижара нархида эса ўртача 0,76 фоизга тушиш кузатилди.

Ўртача таъмирланган туркумдаги уйлар учун нисбатан арзон ижара нархлари Сергели (1 хонали - $354, 2 хонали - $386 ,3 хонали - $435, 4 хонали - $441), Олмазор (1 хонали - $359, 2 хонали - $414, 3 хонали - $454, 4 хонали - $489) туманларида таклиф этилган бўлса, ушбу туркумдаги энг қиммат ижара нархлари Миробод (1 хонали - $463, 2 хонали - $518, 3 хонали - $620, 4 хонали - $819) ва Шайхонтоҳур (1 хонали - $437, 2 хонали - $456, 3 хонали - $537, 4 хонали - $624) туманларида кузатилди.

Бизда кузатинг
https://telegram.me/joinchat/SDdS2FAiH5e4grs5