Get Mystery Box with random crypto!

У афсусланмоқда! Мен баъзида унга ачинаман. Ҳар вилоятга борг | | Blogg Post

У афсусланмоқда!

Мен баъзида унга ачинаман. Ҳар вилоятга борганида бир хил усулда, бир хил сценарийда кутиб олишади. Олдиндан ҳозирлик кўриб қўйилган жойларга олиб боришади. У бир хилликдан зериккан.У ҳаммасини билади. Халқнинг қай аҳволда кун кечираётганлигини жуда яхши билади. У мўжизага ишонади. Чунки, бу жараёнларни ўзгартира олишга қурби етмаслигини у жуда яхши билади. У мўжизани кутиб яшайди. Шу мўжиза келганида эса, у ҳаммасига ўзининг ва жамоасининг меҳнати орқали эришилганига оммани ишонтиради. Кўчаларда унинг суратлари осиғлиқ.У халқнинг ноилож чалинган қарсакларидан куч олади.
Соҳталик уни сочларини оқартирди.
У бир нарсадан қўрқади. Қачондир ўз курсисидан айрилганида фарзандларининг тақдири нима кечишидан хавотирланиб яшайди. Тарих такрорланишидан қўрқади.
У ҳамма муаммоларга ечим бўла оладиган калитни билади. Лекин, фойдаланмайди. Чунки, ўша калит уни панжара ортига қулфлаб қўйиши мумкин.
У имправизациядан ҳайиқиб яшайди. Сценарийдан четга чиқишга ҳайиқади. Одатдан ташқари ҳатти ҳаракатлар учун етарли даражада билим ва салоҳиятга эга эмаслигидан қўрқади.
У ноқулай саволлардан қўрқади.
У ҳақиқатни тинглашга тоқат қилолмайди.
Чунки, унинг қулоқлари ёлғон билан суғорилди.
У ёлғонга рози бўлди.
У шу даражага эришиш учун ёлғонга рози бўлди.
У ҳар куни эрталаб ойнага қараганида сочидаги оқларни кўриб афсусланади.
У меҳнат қилди. Тинимсиз меҳнат қилди. Афсуски, камчиликлар ва хатоларни яшириш йўлида меҳнат қилди. У орзусига эришиш йўлида ёлғонга рози бўлди.У афсусланмоқда.У тарихни устига гилам тортиб юборди. Жамики хатоларга сабабни тарихга ағдариб юборди. У соф ҳолда ишлашни ният қилган эди.У хатолардан хулоса чиқариб, уларни таҳлил қилишдан бош тортди.
У афсусланмоқда. У афсус чекмоқда.
Унинг режалари бирма бир муваффақиятсизликка учрамоқда. Энг ёмони унинг режаларининг рўйхати тугаб бормоқда.
У ҳақиқатнинг исёнидан қўрқиб яшамоқда.
У афсус чекмоқда. У афсусланмоқда. Бойлик ва ҳокимият унинг истакларини рўёбга чиқара олмади. У қачондир кетади. Ўрнига келадиган инсон ҳеч қачон унинг оиласига раҳна солмаслигини хоҳлайди.Ягона истаги шу!


Good night!!! I think everything will be nice. Maybe not today. But of course tomorrow!!!

@kelajagimiz_buyukroq