Get Mystery Box with random crypto!

ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари 2024 йилда Қозоғистонда | Узбекистон 24

ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари 2024 йилда Қозоғистонда учрашади

Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳли шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар мудофаа вазирларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон мудофаа вазирлари жорий геосиёсий вазиятни ҳисобга олган ҳолда Ташкилот форматидаги мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашдилар.

Кенгаш иштирокчилари ҳарбий соҳада ишонч чораларини кучайтириш, ШҲТга аъзо давлатларнинг минтақавий хавфсизликка оид янги чақириқ ва таҳдидларга қарши курашиш борасидаги саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириш Ташкилот кун тартибида долзарблигича қолаётганини таъкидладилар.

ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа идоралари раҳбарларининг навбатдаги йиғилиши 2024 йилда Қозоғистонда бўлиб ўтади.

Каналга уланиш!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAECyGKkZJ7JPQmg6cA