Get Mystery Box with random crypto!

Анас Ибн Молик (розиаллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Расулулл | 🌱 Islomiy | Tv 🌙

Анас Ибн Молик (розиаллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ ﷺ айтдилар:

«Муҳаққақки Аллоҳ ﷻ жаҳаннамийларнинг энг енгил азоб кўраётганидан сўрайди; “Шояд ер-юзидаги барча нарса сеники бўлганида (бу азобдан қутулиш учун) фидя қилган бўлармидинг?”

У айтадики; “Ҳа”.

Аллоҳ ﷻ; “Одамнинг пуштидалигингда сендан буни осонроғини, Менга ҳеч нарсани шерик қилмаслигингни истадим, сен эса ширк келтирдинг” дейди».

(Бухорий 3334, Муслим 2805, Аҳмад 3/218)

@Abdullohnoma