Get Mystery Box with random crypto!

🌜🌜 Tushlar Ta'biri 🌛🌛

Telegram kanalining logotibi tushlar_tabiri — 🌜🌜 Tushlar Ta'biri 🌛🌛 T
Telegram kanalining logotibi tushlar_tabiri — 🌜🌜 Tushlar Ta'biri 🌛🌛
Kanal manzili: @tushlar_tabiri
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 12.07K
Kanalning ta’rifi

👸Telegramda Siz Eng Zor Ayollar Kanalidasiz👸
🌺🌸Ayollar uchun foydali maslaxatlar🌺🌸
🌺🌸Soch turmaklari makiyaj go'zalik🌺🌸
🌺🌸Pishiriqlar retseptlari🌺🌺
Реклама учун 👇👇👇
@Reklama_0102
Хамкор каналлар:

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2022-08-29 14:17:11
Maktab foʻrma qildinglami



@tushlar_tabiri
5.8K viewsД.....А, 11:17
Ochish/sharhlash
2022-08-29 09:08:34
Униям ўзимиз тозалаймизми кейин

#Avaz_Oxun



@tushlar_tabiri
4.6K viewsМис , 06:08
Ochish/sharhlash
2022-08-29 06:24:48
#Ана_ҳолос
#Астағфируллоҳ

Яқин келажакда ”фарзандли” бўлиш учун эркак ёки аёл жуфтнинг кераги йўқ бўлади

Хитой ва Европадаги лабораторияларда генларни чатиштириш билан эмбрион пайдо қилиш жараёни муҳокама қилинмоқда.
Олимлар лаборатория усули билан аёл фоллекуласи ва эркак сперматазоидини қандай яратишни ўргандилар, шунинг учун тез орада ота-онага эҳтиёж қолмайди, деб ёзади Guardian


@tushlar_tabiri
4.9K viewsМис , 03:24
Ochish/sharhlash
2022-08-29 05:52:47
Уч хил кўз ёшидан эҳтиёт бўл!

1. Онангни кўз ёши.
2. Етимнинг кўз ёши.
3. Мазлумнинг кўз ёши.

Уч нарса қайтиб келмайди.

1.Сўз, оғиздан чиққанида.
2.Камон ўқи отилганида.
3.Вақт, ўтиб кетганида.

Дунё уч кундир.

1. Кеча, биз уни яшаб бўлдик, қайтиб келмайди.
2. Бугун, яшаяпмиз, бардавом бўлмайди.
3. Эртага, билмаймиз, қаерда бўлишимизни.

Сендан мўминнинг уч насибаси бўлсин!

1. Манфаат бермадингми ? Зарар ҳам берма!
2. Хурсанд қилмадингми ? Ғамга ҳам ботирма!
3. Мақтамадингми? Ёмонламагин ҳам...



@tushlar_tabiri
5.6K viewsМис , 02:52
Ochish/sharhlash
2022-08-29 04:36:41
Х а й р л и т о н г

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Яна бир азиз ва гўзал тонг муборак бўлсин...

Ушбу Муродбахш тонг нафасидан баҳра олаётган барча- барчангизга бошлаётган кун ва бугунги эзгу-ишларингизга хайру барака тилаймиз.

Яхши инсонларни беғубор тонг нашидаси билан сийлаган Аллоҳга минг бора шукрона айтамиз.

Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Яқинларингиз ичра азиз бўлиб юришингизни тилайман.
Душанба тонги хайрли бўлсин!



@tushlar_tabiri
5.7K viewsМис , 01:36
Ochish/sharhlash
2022-08-29 04:34:28 ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бугунги кунингиз енгил кечмайди. Барча юзага келадиган вазиятларни таҳлил қилиб чиқмас экансиз, кўнгилсизликларга дуч келишингиз ҳеч гап эмас. Ишхонангизда ҳам ҳамкасбларнинг айримлари ғийбатингизни қила бошлаши мумкин. Бундай вазиятлардан чиқиб кетиш учун ҳаётингиздаги энг оғир лаҳзаларни эсга олинг. Шу нарса сизга руҳ бағишлайди. Кечқурун ҳар қандай кўринишдаги учрашувлардан воз кечиб, ёлғизликда дам олинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

29 августда уй-рўзғор муаммолари оёғингиздан олмасайди. Гарчи кимлардир бу муаммоларни бир кунда бартараф этишини айтиб тавалло қилса-да, қулоқ тутмайсиз. Астойдил ишга киришасиз. Қариндошлардан бири ҳам асабингизга тега бошлаши кутилади. Аммо у билан тенг бўлмай қўя қолганингиз маъқул. Орадаги масофани сақланг. Шунда орангизда жанжал юзага келмайди. Кечқурун севимли хоббингиз билан банд бўлишингиз хуш кайфият бахш этади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун ажойиб бир ишда ҳамкорлик таклиф этишлари мумкин. Бу ишни хорижда бажариш керак бўлади. Хорижга бориб ишлаш азалий орзуингиз эди. Рози бўлинг. Шу баҳонада молиявий аҳволингизни ҳам яхшилаб оласиз. Ёлғизлар кун давомида бўлғуси жуфтини учратиб танишишлари кутилмоқда. Бу воқеа дўстлар билан табиат қўйнига ёки кафега борган маҳалингиз содир бўлади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

29 август куни тадбиркорлар жиддий музокараларни бошдан ўтказишади. Бу амал кечга қадар давом этиши мумкин. Бу жуфтингиз билан ўзаро муносабатларга салбий таъсир ўтказиши эҳтимолга яқин. У сизни ишдан кеч келаверишда айблайди. Сабрли бўлинг. Неки ишга қўл урсангиз, имкон доирасида ёши улуғ қариндошлар билан маслаҳатлашинг. Бу сизга фақат фойда беради. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Бугун қонун ҳимоячилари билан илиқ муносабат юритишга ҳаракат қилинг. Кун мобайнида ҳалокатли лаҳзалар, жарималар ва шу каби ёқимсиз вазиятлар пайдо бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Лекин муаммоларни ҳал этишда бадавлат танишларга ишонманг. Ўзингиз мустақил вазиятдан чиқишингизга тўғри келади. Молиявий муаммолар бугун сизга дўстлик қилмоқчи эмас. Заҳира пуллардан фойдаланиб туришингиз зарур бўлади шекилли.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

29 августда ишхонадаги айрим ҳамкасбларга ўз таъсирингизни ўтказа билишингиз раҳбарларга ҳам ёқиб тушади ва сизга янада кучлироқ ҳурмат билан муносабат юрита бошлашади. Ана, раҳбарлар билан очиқчасига маош, мукофот масалаларини гаплашиб олиш учун баҳона топилди. Бу имкониятни қўлдан чиқарманг. Қайсидир хасталикка қарши муолажа олишга бел боғлаганлар халқона усулларга мурожаат этмасинлар.


@tushlar_tabiri
4.2K viewsМис , 01:34
Ochish/sharhlash
2022-08-29 04:34:07 ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Шахсий бизнесига эга дўстларимизнинг мартабаси бугун катта тезликда юқорилаб боради. Атрофингизда қўллаб-қувватлашга, керак бўлса, ёрдам беришга тайёр одамларнинг бу қадар кўплигини ўзингиз ҳам билмасдингиз, тўғрими? Лекин шахсий ҳаётингизда айрим кўнгилсизликлар пайдо бўлиши мумкин. Алдовлар ва хиёнат кайфиятингизни бузиши эҳтимолга яқин. Эҳтиёт бўлинг. Агар дўстлар, танишлардан қарзингиз бўлса, бугуноқ қарзларни эгаларига қайтаришингиз тавсия этилади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

29 август куни иш бажаришда иккиланишларга йўл берманг. Ўзингизга қаттиқ ишонган ҳолда Оллоҳнинг номи билан иш бошласангиз, тоғларни толқон қилишга қодирсиз. Кун давомида моддий аҳволингизни яхшилаш учун ҳам анча-мунча тер тўкишингизга тўғри келади. Муҳаббатда жиддий муаммолар кўзга ташланиши мумкин. Бу кўпроқ оила қурмаганлар ҳаётида юз беради. Танлаганингиз фавқулодда сизга оғир шартлар қўя бошлашига гувоҳ бўласиз. Аммо муносабатларга нуқта қўйишга шошилманг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бугунги кун моддий аҳволингизни яхшилаш учун муваффақиятли кечмайдиганга ўхшаб турибди. Айниқса, банкдан кредит олсангиз, ўзингизга янада кўпроқ муаммо орттириб оласиз. Ундан кўра қўшимча даромад келтирувчи иш топганингиз маъқул. Ёки қондошлардан қарз кўтаринг. Бугун тиббий кўрикдан ўтиш ҳамда муолажалар олиш хайрли кечади. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, муолажаларни сира вақт ўтказмасдан олишингиз керак.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

29 августда қувонч ва илҳомнинг ўзи сизни қувиб юради. Қаршингиздаги ҳар бир манзара кайфиятингизни кўтариш учун хизмат қилади. Фавқулодда бажарилиши керак бўлган ишларни ортга сурманг. Айниқса, бу ишларни раҳбарлар сизга ишониб топширган бўлса, муддатидан олдин адо этишингиз талаб этилади. Кечқурун айримлар хизмат сафарига жўнаб кетиши кутилади. Ишонинг, сафар сизга мўмай даромад ҳадя этади. Омад сизга ёр бўлсин!

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугун арслон буржи остида туғилганларни фириб ва ёлғон таъқиб этади. Шунинг учун пулларингизни ишончли жойда асрашга ҳаракат қилинг. Кимдир сиздан қайсидир масалада маслаҳат сўраса, рад этманг. Саломатлигингизни кун давомида назоратдан қочирманг. Касаллик хавф солишига йўл қўйманг. Йўқса, куз мавсумини даволаниш билан ўтказишингиз ҳеч гап эмас. Худо асрасин! Кечқурун сизни кимлардир ресторан ёки меҳмонга таклиф этиши мумкин.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

29 август куни хаёлингиз фақат ишда бўлади. Айрим ҳолатларда узоқ-узоқларга қочиб кетишни истаб қоласиз. Бироқ бу ишларни сиздан бошқа ким ҳам адо этарди. Руҳни кўтариб олинг-у, астойдил ишга тушинг! Мевасини тез орада албатта кўрасиз. Оилалиларни тақдирнинг ўзи бугун жиддий синовдан ўтказиши кутилмоқда. Жуфтингиз шундай «тергов» ташкил этадики, адвокациз бу саволларга жавоб бериш мушкул кечади. Кечқурун кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазади иншооллоҳ.



@tushlar_tabiri
4.3K viewsМис , 01:34
Ochish/sharhlash
2022-08-28 19:17:14
Мибчилар кредитни ундиришни зўр йўлини топишибди-ку

Кредити бор танишларга юборамиз


@tushlar_tabiri
5.3K viewsМис , 16:17
Ochish/sharhlash
2022-08-28 10:29:18
Вазиятдан фойдаланиб олган сингиллар

Сизда ҳам борми?



@tushlar_tabiri
5.1K viewsМис , edited  07:29
Ochish/sharhlash
2022-08-28 10:28:32 Адолат мушти

Хаста бўлган бир одам шифокорга:
— Томир уришимни текшириб, дардимни аниқла деди.. Шифокор беморни текшириб кўрди.. Ҳеч умид йўқ. Ўлими яқин эди. Беморга:
— Бор, кўнглинг нима тусаса шуни қил. Парҳезга эҳтиёж йўқ, деди.
Бемор хурсанд, кўнгли хоҳишига кўра дарё бўйига борди. Қараса, бир дарвеш юз қўлини ювяпти. Тақир бошини кўриши билан бир тарсаки ургиси келди. Аслида шифокор ҳам: «Кўнглинг нима хоҳласа шуни қил», деган эди. Шундай қилмаса, дарди оғирлашади. Қўлини кўтариб, тақир бошига бир тарсаки туширди. Дарвеш аччиқланди, жойидан сақраб турди. У ҳам бемор одамга мушт билан жавоб бермоқчи бўлди. Сўнгра эътибор берса, эти суягига ёпишган бир жасад… Урса йиқилиб ўлади. Тегмади, аммо, беморни қозининг ҳузурига олиб борди. Шикоятини айтди:
— Бу одам ҳеч бир сабабсиз мени урди. Жазо беришингизни сўрайман. Қози бир дарвешга, бир беморга қаради. Беморнинг оёқда турадиган ҳоли йўқ… Ичи ачиди. шикоятчига:
— Кўрмаяпсанми, бу одамнинг эти суягига ёпишиб қолган, бунақалар ўлик ҳисобланади. Мен тирикларга ҳукм чиқараман. Воз кеч бу даъвойингдан, деди.
Дарвеш даъвосида қатий турди:
— Менинг ҳеч бир гуноҳим йўқ аммо ургани аниқ, ўлик бўлсин, тирик бўлсин, мен адолат истайман, деди.
Қози:
— Яхши, ундай бўлса деб, бемор одамдан сўради:
— Оз бўлса ҳам пулинг борми? Бемор жавоб берди:
— Олти дирҳам пулим бор. Бошқа ҳеч нарсам йўқ Қози ҳукм чиқарди:
— Яхши, уч дирҳами ўзингда қолсин. Уч дирҳамини бу одамга бер. У бечора ҳам йўқсул..
Қозининг бу ҳукмига бемор ғазабланди. Аслида қозининг ҳам тумшуғига бир мушт туширгиси бор эди. Чидай олмади. Модомики бир тарсакининг жазоси уч дирҳам экан, қолган уч дирҳамни ҳам қрзига бераман деб ўйлади ва ўрнидан туриб қозининг тумшуғига бир мушт туширди.
Қози ғазаб билан сапчиб ўрнидан турди. Шу пайт бемор одам:
— Қози жанобларй, нега қизишасиз? Сизнинг ҳукмингиз адолатга таянади. Ўзингиз учун раво кўрмаган ҳукмни бировга қандай раво қўрасиз? Шу олти дирҳамни олинг, иккингиз бўлишинг, дея маҳкамадан чиқиб кетди.

Жалолиддин Румийнинг “Маснавий”сидан



@tushlar_tabiri
4.8K viewsМис , 07:28
Ochish/sharhlash