Get Mystery Box with random crypto!

Қадимда бир эркакнинг аёли қазо қилди. У кишининг фарзандлари | 🌜🌜 Tushlar Ta'biri 🌛🌛

Қадимда бир эркакнинг аёли қазо қилди.

У кишининг фарзандлари алоҳида яшаганлари сабаб қайта уйланишини, ҳафa бўлмасликларини тушунтиришди.
Bақти етиб ўзидан анча ёш ва гўзал бир қизга уйланди. Улар баҳтли яшай бошлади. Ёр Аллоҳга кўнгил қўйган ва намозини қолдирмасди рўзғорини доимо бут қиларди. Аёли эса эрининг ҳар айтган сўзини ерда қолдирмай қилар эди. Уларга ҳамма ҳавас қиларди. Фақат бир ҳасад гуй аёлдан ташқари....
Аёл ҳар куни сув олиш учун кўчага чиққанида уни тўҳтатиб: "Сен ёш ва гўзалсан умрингни бир ёши катта билан эмас ўзингдек ёши билан ўтказ!?", деб айтди. Aёл эса: "Mени ҳаётим яхши нолимайман!," дея кириб кетарди.
Бу ҳолат анча вақт такрорлана верди. Ҳасад гўйнинг янада кучлироқ айнитишлари оҳир оқибат ўз кучини кўрсатди.Аёл ўйланиб қолди. Эрим мендан катта эртага ўлиб қолса фарзандлари уйдан мени ҳайдашади.
Мен кейин нима қиламан. У бу сафар сувга чиққанида паранжи эмас румол ўраб чиқди.Ҳасад гўйдан: "Нима қилсам эримни мендан кўнгли қолади?! дея сўради.
Ҳасад гўй: "Уйингдаги қиммат баҳо нарсаларни сот!", деди.Аёл шу куннинг ўзидаёқ қимматли бир буюмни сотди ва эри келганда унга: "Mен бугун шу нарсани сотдим." деди.
Эри: "Mайли жонингиз соғ бўлса янгисини оламиз" деди.Пинак ҳам бузмади. Бу ҳолатлар такрорлана верди эр эса аёлига соғлик тилаб қўяверди. Аёл бу ҳолатдан ачиқланиб эрининг таҳорат олишда фойдаланадиган обдастани ерга уриб синдирди ва эри келганда бу қилган ишини эрига айтди.

Эри бир зум ўйландида кўзларига ёш келди... Бу ҳолатдан аёл янада аччиқланиб: "Уйдан шунча қиматли нарсаларни сотганимда «Жонинг соғ бўлсин!» дердингиз, энди эса бир оддий сув идишга ачинябсиза?! деди.
Эри: " Сиз учун оддий бу сув идишда, мен умрим бўйи таҳоратолдим. У мани аврат жойларимни кўрган эди. Мен энди янги обдастага яна авратимни кўрсатишдан уялиб йиғлаябман..." деди.
Аёл эрининг мустаҳкам эътиқодини кўриб кечиришини сўраб оёқларига бош уриб йиғлади.
Нақадар Тақволи киши... Оддий Тахорат оладиган идишга авратини кўрсатишни ҳоҳламаган.
Зинокорларчи уялмай бегона номахрамларга авратини кўрсатади.
Астағфируллоҳ Ал-Азийм Ва Атубу Илайҳ Аллоҳ Субҳанаҳува Ҳақ Таоло Ўзи Мағфират қилсин, бизни Ҳақ йўлидан адаштирмасин, Aмийн!



@tushlar_tabiri