Get Mystery Box with random crypto!

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10) 31 августда дўстларингиздан бири си | 🌜🌜 Tushlar Ta'biri 🌛🌛

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

31 августда дўстларингиздан бири сизга энг оғир вазиятдан чиқишингизда ёрдам қўлини чўзади. У мактаб пайтларидан сиз билан қалин дўст сифатида муносабат юритиб келган инсон. Сиз яна бир карра ҳақиқий дўстлик нималарда акс этишини англаб етасиз. Ёлғизларни ҳам бугун омад кутиб туради. Орзуингиздаги инсонни учратиб танишасиз. Балки бир кўришда севиб қолиш деган гапларга ҳали эртадир. Асосийси, яхши инсонни учратасиз. Шунинг ўзи катта гап-ку, тўғри эмасми?!.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

31 август куни қатъиятни ишга солмасангиз, асосий юмушларни охирига етказа олмаслигингиз мумкин. Шу кунга қадар қўлдан бой берилган муваффақиятларни ҳам қайтаришга ҳаракат қилинг. Саломатлик билан ҳазиллашмаслигингиз тавсия этилади. Бирор ерингизда оғриқ сезсангиз, дарҳол врач кўригига чопинг. Овқатланиш ва дам олиш режимига амал қилинг. Ҳаммаси яхши бўлади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Агар ўзингизни муваффақиятли, ёқимли лаҳзалар билан мамнун этиш истагида бўлсангиз, ишга берилинг. Телефон, компютер ёки кимлар биландир гап сотишни нари сура туринг. Яқин келажакда мўмай даромад келтирадиган ишларни қўлдан чиқарманг. Йигитлар ҳали оила қурмаган-у, анчадан бери ўзига ёққан инсон билан учрашиб юрган бўлсалар, билинг, танлаганингиз қўлини сўрашингизга муштоқ. Тўйни тезлатиш керак, бўтам. Қаҳрамонликлар содир этиш пайти етди.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

31 августда оилалилар ҳам, оиласизлар ҳам романтикадан анча йироқ бўлишларига тўғри келади. Сиз шундоқ ҳам ҳаётда ажойиб инсонни учратгансиз. Лекин ҳозирги вазиятда романтика билан қозон қайнатиб бўлмайди. Кун давомида астойдил тер тўкиб заҳира пулларни кўпайтиришингиз лозим. Раҳбарлар берган топшириқларни сўзсиз адо этишингиз керак. Янги ғоялар ўйлаб топиб, ўзингизни кўрсатинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Бугун қилган ишларни блокнотга ёзиб боринг, топган пулларингизни қатъий ҳисоб-китобда ушланг, ораторга айланинг. Мана шу учта амал сизни омад сари етаклайди. Умуман олганда, шахсий ҳаётда ҳам, ишда ҳам шовқинли, тўполонли лаҳзалар кўп бўлади. Агар астойдил ишласангиз, маошдан ташқари мукофот пулига ҳам эга чиқасиз. Фақат пулларни қимматбаҳо буюмлар харид қилишга сарфламанг. Сафарга шахсий автомобилингизда чиқманг. Жароҳат олишингиз хавфи бор.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

31 август куни олдингизга реал мақсадларни қўйган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Иллюзия асирига айланишдан сақланинг. Муҳаббатда фавқулодда тўғри қарор чиқарасиз-у, бу жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан орадаги муносабатларга файз киритади. Кечки пайт айримлар мўмай даромадга эга бўлиши, ёки лотереяда катта пул ютиши, ё меросга эга чиқиши кутилади. Рўзғордаги муаммоларни жуда катта тезликда бартараф этинг.


@tushlar_tabiri