Get Mystery Box with random crypto!

ҚАЙСИ БИРИМИЗ БАХТЛИРОҚМИЗ?... Кўзларимни ёнимда юрган болад | 🌜🌜 Tushlar Ta'biri 🌛🌛

ҚАЙСИ БИРИМИЗ БАХТЛИРОҚМИЗ?...

Кўзларимни ёнимда юрган боладан узолмасдим. Тўғрироғи, юришга уринаётган боланинг ҳаракатлари эътиборимни тортган эди. Қўлидаги қўлтиқтаёғини аранг кўтарар, заиф вужуди тинмай тебранаётган бола чамаси ўн уч - ўн тўрт ёшларда эди, юриш учун катта куч сарфлаганидан озиб, қоқ суяк бўлиб қолганди.
Қўлтиқтаёғи йўлканинг четига урилиб, бола бирданига йиқилиб тушди. Югуриб бориб, туришига ёрдамлашдим. У овозсиз йиғларди. Елкасини силаб:
- Хафа бўлма, баъзан шундай бўлиб туради, - дедим.
Хафа бўлмаяпман, - деди бола. - Мен асло хафа бўлмайман.
Қўлим билан кўзёшларини артар экан:
- Йиғлаябсан-ку, - дедим.
- Қўлим қаттиқ оғриди. Шунга йиғлаяпман.
Куйлагининг енгини қайириб не кўз билан қарайки, боланинг қўли билагидан кесиб ташланганди. Аҳамият бермаган эканман, қўлтиқтаёғи ҳам шунга мослаб, махсус ясалган экан.
Қўлини кўрганимни тушунган бола:
- Ҳозирги йиқилганим ҳеч нима эмас. Аввалги сафар йиқилганимда қўлим енгил машинанинг тагида қолган эди, - деб изоҳлади.
Нима деб тасалли беришни билмай қолдим, бироқ болага бирор гап айтишим керак эди:
- Хафа бўлма, - дедим. Бола ним табассум билан:
- Хафа эмасман, - деб такрорлади. - Асло хафа бўлмайман.
- Бир оз аввал шу гапни айтгандинг. Нега бундай деяпсан?
Бола қўлтиқтаёқларини олиб, титроқ вужудини тиклашга уринар экан, жавоб берди:
- Чунки, - деди, - мен Яратганга ишонаман. Унга ишонганлар абадий вужудга эга бўладилар, шундай эмасми? Соппа-соғ вужудга!
Ё Раббим қулоқларимга ишонмадим. Бунчалик кичик қалб шундай катта ишончни сиғдирганидан ўзимни боланинг танасидагидан кўра кучлироқ титроқ турганини ҳис қилдим. Бола раҳмат айтиб, йўлида давом этди. Кичик қаҳрамоннинг ортидан қараб қолар эканман, истар-истамас қайси биримизнинг бахтлироқ эканимиз, бу имтиҳондан ким муваффақиятли ўтгани ҳақида ўйлардим...!!!



@tushlar_tabiri