2022-08-16 23:09:13
#ўйларим
Тунни яхши кўраман. Ҳа, ундан қўрқсамда, ундан жуда кўп ибрат оламан. Чунки тунда кўпинча мен энг қўрққан икки нарса, зулмат ва ёлғизликда қоламан. Қабр ҳаётимни эсга солади. У ерда ҳам ёлғиз бўламан, аммо зулмат ичрами, нур ичрами Аллоҳга аён.
Шу пайт ичимда ёлвориш ҳисси уйғонади, кўзларим намлана бошлайди, "Я Роб, Сен менга марҳамат қилмасанг, мен бечора бандангга раҳм қилмасанг ҳолим ҳароб, Сен Ўзинг менга раҳм қил ва "Жаннатимга киргин" дейдиган бандаларинг қаторида қил", деган ўтинчлар дилимдан ўтади.
Ва намозга тураман.
Бу ондаги ҳузур...
Ақл олмас даражада қалбимга ҳотиржамлик чўмади. Ахир мен онамдан ҳам меҳрибон бўлган Зотга ёлворяпман, Ундан ёрдам сўраяпман, албатта мени зое қилмайди, албатта мени мағфират қилади деган ишонч билан ҳузурига чиқяпман.
Албат мен Жаннатда суюкли инсонларим билан бирга жам бўламан.
Ч
унки Роббимнинг раҳмати кенг, карамли Зотдир! bn @tushla аъзо булинг
2.3K views20:09