Get Mystery Box with random crypto!

Тўртликлар Чўпон қўйлар сонин билгани яхши, Минбарда олим | Тўртликлар ва рубоийлар

Тўртликлар

Чўпон қўйлар сонин билгани яхши,
Минбарда олимлар бўлгани яхши.
Боғбонга ярашмас ҳофизлик, хуллас
Ҳамма ўз ишини қилгани яхши!

☆ ★ ☆

Гулга муносабат бўлар икки хил -
Кимдир ёқтиради, ким кўнгил бойлар.
Ёқтиргани - гулни узар шохидан,
Севгани - туну кун парвариш айлар.

Хайрулла Ҳамидов
@turtliklar