Get Mystery Box with random crypto!

Тўртликлар Кўзларинг умидвор боқар зиёда, Барча куч аслид | Тўртликлар ва рубоийлар

Тўртликлар

Кўзларинг умидвор боқар зиёда,
Барча куч аслида ожиз сукутдир...
Қалбингни овутгин: «Ёруғ дунёда
Аллоҳ сўнгги эмас, танҳо умиддир!»

* * *
Сокин бўл ҳамиша, муборак онгинг
Азоблар чекмасин, ахир, дастингдан –
Ким сенинг жаҳлингни чиқара олса,
Демак, бошқармоқда сенинг устингдан!

* * *
Инсоний туйғулар ўчмагай илло,
Унинг парвозини бўлмагай тўсиб.
Манзил белгиламас ўлчовни асло,
Юсуф саройда ҳам, чоҳда ҳам Юсуф.

Хайрулла Ҳамидов | @turtliklar