Get Mystery Box with random crypto!

#Мустақиллик_31 Ўзбекистон Республикаси Президентининг П | 🌐 TO`RTKO`L_PRESS🇺🇿 (Rasmiy kanal)

#Мустақиллик_31
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ – 6099-сонли Фармони ижросини таъминлаш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини ривожлантириш мақсадида, “Ўзбекистон Мустақиллигининг 31 йиллиги” байрами олдидан Тўрткўл туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, туман спортни ривожлантириш бўлими, туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Тўрткўл туман бўлинмаси ҳамкорлигида, “Спортнинг сев, спорт билан яша!” шиори остида маҳалладаги нуронийлар, маҳалла раислари ўртасида, теннис, бадминтон, шахмат-шашка спорт мусобақаси ўтказилди.
Мусобакада ғолиблари ва фаол иштирок қилган маҳалла раислари, нуронийларга Тўрткўл туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Тўрткўл туман бўлинмаси "Фахрий ёрлиғи" ҳамда "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Тўрткўл туман бўлинмаси эсдалик совғалари топширилди. To‘rtko‘l tumani hokimligi Axborot xizmati WEB SAYT | IG | FB | TW