Get Mystery Box with random crypto!

Бугун Тўрткўл тумани “Ёнбошқалъа” ОФЙ 39-сон умумий ўрта таъл | 🌐 TO`RTKO`L_PRESS🇺🇿 (Rasmiy kanal)

Бугун Тўрткўл тумани “Ёнбошқалъа” ОФЙ 39-сон умумий ўрта таълим мактабида “Ўзбекистон ёшлар форуми- 2021” ойлиги доирасида “Пахтаобод”, “Кўкча” ва “Қумбосқан” ОФЙлардан келган ёшлар иштирокида Мудофага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти билан ҳамкорликда ўқ отиш бўйича мусобақа ўтказилди. Мусобақа давомида энг мерган ёшлар ғолибликни қўлга киритдилар.
Шу куни Ёшлар ишлари Агентлиги, Ёшлар Иттифоқи, Халқ таълими бўлими ва туман Маданият бўлими ҳамкорлигида мактаб фаоллар залида ёшларнинг маданий дам олиши ва ҳордиқ чиқариши учун туман маданият бўлими хушовоз хонандалари иштирокида концерт дастури ташкил этилди.