Get Mystery Box with random crypto!

Барчангизнинг хабарингиз бор, замонавий трансформация жараёнла | Turonbank

Барчангизнинг хабарингиз бор, замонавий трансформация жараёнларини бошдан ўтказаётган Туронбанк яқинда ўзининг доимий ва ишончли ҳамкори бўлмиш "Хусусий тармоқни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси" билан “Исломий дарча” тамойилини йўлга қўйиш юзасидан ўта муҳим ҳужжатни имзолади.

Мамлакатимиз аҳолисининг катта қисмини ислом динига эътиқод қилувчи фуқаролар ташкил этишини инобатга олсак, бу улар учун кутилган ва қувончли хабар бўлди. Турган гапки, ушбу янгилик ортидан қатор саволлар ҳам юзага кела бошлади. “Исломий дарча” тамойили ўзи нима, энди фоизсиз кредитлар берилиши бошланадими, бу тизим қандай ишлайди деган мазмунда. Шу каби саволларга тўлиқ ва ишончли жавоб олиш мақсадида биз
медиа студиямизга "Хусусий тармоқни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси" ходими, тажрибали мутахассис Музаффар Низомиддиновни таклиф этдик.