Get Mystery Box with random crypto!

Табиат ресурслари вазирлигининг номи ўзгартирилди Президент ф | Turli Xabarlar | Расмий канал

Табиат ресурслари вазирлигининг номи ўзгартирилди

Президент фармони билан, вазирлик — Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги деб қайта номланади.

Шунингдек, вазирликда алоҳида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Давлат экологик назорат инспекцияси ташкил этилди.

Бош прокурорга эса яна бир ўринбосар қўшилади. У экология масалаларига масъул бўлади.

@Turli_Xabarlar - каналига аъзо бўлинг!