Get Mystery Box with random crypto!

Бангладешда чақмоқ уриши оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди Ба | Turli Xabarlar | Расмий канал

Бангладешда чақмоқ уриши оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди

Бангладешда икки соатдан камроқ вақт давомида чақмоқ уриши оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди, дея хабар беради Xinhua агентлиги.

Сунамганж, Маулвибазар ва Силхет туманларининг турли округларида якшанба куни кучли ёмғир пайтида маҳаллий вақт билан соат 10:00 дан 11:00 гача ўлим ҳолатлари қайд этилган.

Ўлимга олиб келадиган ҳодисаларнинг аксарияти қишлоқда одамлар далада ишлаётган пайтда содир бўлган.

@Turli_Xabarlar - каналига аъзо бўлинг!