Get Mystery Box with random crypto!

Ассалому алайкум, яқинларим. Бугун сизлар билан мазали булочка | Turkona_Cooking❤️

Ассалому алайкум, яқинларим. Бугун сизлар билан мазали булочкалар тайёрлаймиз

Керакли масалиқлар:
Илиқ сут – 250 мл
Илиқ сув – 250 мл
Ўсимлик ёғи – 120 мл
Шакар – 100 гр
Дрожж – 1 пакетча
Тухум – 2 дона
Ун – 250-300 гр
Маргарин – етарлича
Мак

Тайёрланиши:

Дастлаб илиқ сув ва сутни аралаштириб, унга ёғ, шакар, дрожж солиб яна яхшилаб аралаштирамиз. Икки дона тухумни чақиб, оқини солиб, бир чимдим туз солиб яхшилаб аралаштирамиз. Унни озгинадан солиб, юмшоққина хамир қориб оламиз.

Хамиримизни идишга солиб, устини пакет билан ёпиб, оширишга олиб қўямиз. Сўнгра хамирни бўлакларга бўлиб оламиз. Бир бўлакни олиб озгина ёйиб, маргарин солиб, яна бир бўлакни озгина ёйиб, устидан қўйиб, яна маргарин солиб, яна бир бўлакни озгина ёйиб устидан жойлаймиз.

Сўнгра бу хамирни 0,5 см қалинликда ёйиб, ундан учбурчак шаклларини кесиб оламиз. Хоҳласангиз хамирнинг ичига начинка солиб, устини ўраб ёпасиз. Устига тухум сариғини суртиб, мак сепиб 180°C да духовкада яхшилаб пишириб оламиз. Пишириқларимиз тайёр.

Ёқимли иштаҳа, азизлар!

@turkona_cooking