Get Mystery Box with random crypto!

Ассалому алайкум, яқинларим. Бугун сизлар мазали медовик трайф | Turkona_Cooking❤️

Ассалому алайкум, яқинларим. Бугун сизлар мазали медовик трайфллар тайёрлаймиз

Керакли масалиқлар:

Асал – 50гр
Сода уксусда ўлдирилган – 1 чой қошиқ
Сариёғ – 25гр
Шакар – 1 пиёла
Тухум – 1 дона
Ун – 250-300гр


Креми учун:
Қаймоқ – 400гр
Творогли пишлоқ – 200гр
Шакар пудраси – 200гр


Тайёрланиши:
Дастлаб, газда ўртача оловда товага асал солиб, унга содани уксус билан ўлдириб қўшамиз. Сўнгра сариёғ ҳам соламиз. Сариёғ эриб массага аралашиб бўлгач шакар соламиз. У ҳам эриб, аралашгач бир дона тухумни чақиб соламиз.

— Сўнгра ун соламиз ва яхшилаб аралаштириб, қолипга солиб духовкада пишириб оламиз. Пишиб чиққан бисквитни чопперда майдалаб оламиз ва кремини тайёрлаймиз. Бунинг учун қаймоқ, творогли пишлоқ ва шакар пудрасини миксер билан аралаштирамиз.

— Сўнгра махсус қолип идишга дастлаб бисквит, сўнгра крем ва бисквит ҳамда яна крем солиб, устини ҳар хил мевалар билан безашингиз мумкин. Трайфлларимиз тайёр.


Ёқимли иштаҳа, азизлар
@turkona_cooking