Get Mystery Box with random crypto!

Ассалому алайкум, яқинларим. Бугун сизлар билан қўй бўйнидан қ | Turkona_Cooking❤️

Ассалому алайкум, яқинларим. Бугун сизлар билан қўй бўйнидан қозонкабобни чойхонада тайёрланадигандек қилиб пишириб кўрамиз

Керакли масалиқлар:


Картошка – 1 кг
Қўй бўйин гўшти – 1-1,5 кг
Туз, зираворлар
Сув – 0,5 л
Лавр япроқчалари – 2 дона
Сливичное масло – 100 гр
Бодринг – 2 дона
Помидор – 2 дона
Редиска – 2 дона
Кўк саримсоқ пиёз – 1 дона
Пиёз – 1 дона


Тайёрланиши:

Дастлаб қозонга ёғ қуйиб, қиздириб, қўй бўйин гўштини яхшилаб қизартириб пишириб олишдан бошлаймиз. Сўнгра сув қуйиб, зираворлар, лавр япроқлари ва сливичное масло бўлакларини соламиз ҳамда қозоннинг қопқоғини ёпиб, оловни пастлатиб димлаб қўямиз.

Гўштнинг ўзини алоҳида идишга олиб, ҳосил бўлган қайласидан озгина устига қуямиз ва қолган қайлани элак ёки дурра материалдан ўтказиб филтрлаб оламиз. Қозонга ёғ қуйиб, картошкани бутунлигича қовуришни бошлаймиз. Устидан туз ва зираворлар соламиз. Озгина қовуриб, гўштни соламиз ва устидан филтрлаб олган қайламизнинг озгинасини қуйиб, димлаб қўямиз.

Энди салатини тайёрлаймиз. Бодринг, помидор, редиска, кўк саримсоқ пиёз ва оддий пиёзни алоҳида идишга ўртача катталикда тўғраб оламиз. Устидан туз сепиб, кўкатларни соламиз. Пишиб чиққан картошкаларни видеодагидак қилиб тозалаб, идишга териб чиқамиз. Гўштни жойлаб, устидан яна қайла қуямиз. Таомимиз тайёр, ёқимли иштаҳа, азизлар.


@turkona_cooking