Get Mystery Box with random crypto!

Ассалому алайкум, яқинларим. Бугун сизлар билан болалигимизни | Turkona_Cooking❤️

Ассалому алайкум, яқинларим. Бугун сизлар билан болалигимизни эслатадиган "Бананчик" ширинликларини тайёрлаймиз

Керакли масалиқлар:

Тухум – 3 та
қаймой 100 гр
Ун – 200-250гр
Маргарин – 150-200гр
Разрихлитель – 1 ош қошиқ
Шакар – 50гр
Майдаланган ёнғоқ – 100гр
Варённое молоко


Тайёрланиши:
Дастлаб, тухумларнинг оқини сариғидан ажратиб оламиз, ва оқини музлатгичга олиб қўямиз. Сўнгра идишга ун ва совуқ маргарин солиб, қўлимиз билан ишлов бериб, ушоқ ҳолатига келтирамиз. Сўнгра тухумнинг сариғини ва разрихлител солиб, юмшоққина хамир қорамиз.

— Хамирни музлатгичга олиб қўямиз. Тухумнинг оқини музлатгичдан олиб, оз-оздан шакар солиб, миксер билан оппоқ пахтадек кўпиртириб, начинкасини тайёрлаймиз. Хамирни олиб кичикроқ зувалалар ясаймиз.

— Зувалаларни ёйиб, ичига начинка ва майдалангвн ёнғоқни солиб, хамирнинг иккала четини буклаб, банан шаклида тугамиз. Устини шакар пудраси ёки варённое молоко билан безашингиз мумкин. 170°C да 20 дақиқа давомида пишириб оламиз. Ширинликларимиз тайёр.


Ёқимли иштаҳа, азизлар
https://t.me/turkona_cooking