Get Mystery Box with random crypto!

Ассалому алайкум, яқинларим. Бугун сизлар билан кечки овқат уч | Turkona_Cooking❤️

Ассалому алайкум, яқинларим. Бугун сизлар билан кечки овқат учун ажойиб танлов – "Измир кöфте" турк таомини тайёрлаймиз

Турецкий рецептимизни сақлаб қўйишингизни маслаҳат берамиз

Керакли масалиқлар:

Қийма – 200-250 гр
Талқон – 100 гр
Пиёз – 1 дона
Тухум – 1 дона
Кўкатлар
Таъбга кўра туз, паприка
Майдаланган саримсоқ – 2 чой қошиқ
Помидор – 2 дона
Таъбга кўра шакар, қуритилган райхон
Сув – етарлича
Картошка – 3-4 дона
Булғор қалампири – 2-3 дона


Тайёрланиши:
Қиймага талқон, эзилган пиёз, 1 дона тухум, кўкатлар, таъбга кўра туз, паприка ва майдаланган саримсоқ солиб, қўлимиз билан битта масса бўлгунича аралаштирамиз. Сўнгра идишга помидор тўғраб, туз, шакар ва қуритилган райхон, шунингдек сув солиб аралаштириб, томат ҳолига келтирамиз. (Сиз тайёр томатдан фойдалансангиз ҳам бўлади).

— Қиймали аралашмадан қўлимизга сиғганича олиб, котлетлар тайёрлаймиз. Сўнгра уни махсус идишга териб, орасига юпқароқ қилиб кесилган картошкаларни жойлаб чиқамиз. Булғор қалампирларини ҳам худди шундай қилиб жойлаймиз. Тайёрлаб олган помидорли соусимизни котлетларимиз устидан қуйиб чиқамиз. Сўнгра духовкада 180°C 40 дақиқа давомида пишириб оламиз. Таомимиз тайёр.


Ёқимли иштаҳа, азизлар
https://t.me/turkona_cooking