Get Mystery Box with random crypto!

Ассалому алайкум, яқинларим. Бугун сизлар билан 'Шоколадли зеб | Turkona_Cooking❤️

Ассалому алайкум, яқинларим. Бугун сизлар билан "Шоколадли зебра кекси" тайёрлаймиз

Рецептни сақлаб олишни унутманг!

Керакли масалиқлар:
Сариёғ – 100 гр
Шакар – 70 гр
Тухум – 3 та
Ванил шакари – 1 чой қошиқ
Сут – 100 мл
Ун – 150-200 гр
Разрихлитель 1 чой кошик
Какао – 25 гр
Шоколад – хоҳишга кўра


Тайёрланиши:
Идишга сариёғ ва шакарни солиб, миксер билан аралаштирамиз. Сўнгра тухумни чақиб соламиз ва аралаштирамиз. Озгина ванил шакари, кетидан сут қуямиз. Яна аралаштириб, унни элакдан ўтказиб оз-оздан соламиз.

— Сўнгра разрыхлитель ҳам қўшиб, аралаштириб қуюқ масса ҳолига келтирамиз. Ярмини алоҳида идишга солиб, кетидан какао кукуни қўшамиз. Қошиқ билан яхшилаб аралаштириб, шоколадга ўхшаш ҳолатга келтирамиз.

— Энди қолипга дастлаб оқ масса устидан какаоли масса, сўнгра яна оқ масса, кетидан какаоли масса солиб қолипни тўлдирамиз. Четларини текислаб, духовкада пишириб оламиз. 180• да пишиб чиккунча. Шоколадни эритиб устига суртиб чиқамиз, ёки чококремлардан ҳам фойдалансангиз бўлади. Кексимиз тайёр.

Ёқимли иштаҳа, азизлар
https://t.me/turkona_cooking