Get Mystery Box with random crypto!

Ассалому алайкум, яқинларим. Бугун сизлар билан жигар гўштидан | Turkona_Cooking❤️

Ассалому алайкум, яқинларим. Бугун сизлар билан жигар гўштидан "Силтама" таомини тайёрлаймиз

Керакли масалиқлар:

Ўсимлик ёғи – 100 мл.дан 2 марта
Жигар гўшти – 0,5-1кг
Картошка – 6-7 дона
Пиёз – 1-2 дона
Кўкатлар
Таъбга кўра туз ва паприка


Тайёрланиши:
Жигар гўштини олиб устидаги пардасини шикиб олиб ташлаб, яхшилаб тозалаб, кубик шаклида тўғраб оламиз. Картошкаларни ҳам кубикчалар шаклида тўғраб оламиз. Товадаги ёғда дастлаб картошкаларни қизартириб қовурамиз. Сўнгра жигарни унга солиб, ботириб, қизиб турган ёғда қовурамиз.

— Энди алоҳида товага ёғ қуйиб, унга туз, паприка солиб, яхшилаб қовуриб, боя қовуриб олган жигар ва картошкаларни солиб, яхшилаб пишириб оламиз. Таомимизни ликопга солиб, уни тўғралган пиёз ва кўкатлар билан безаймиз. Таомимиз тайёр.


Ёқимли иштаҳа, азизлар
https://t.me/turkona_cooking