Get Mystery Box with random crypto!

Ассалому алайкум, яқинларим. Бугун сизлар билан «Сезар салати» | Turkona_Cooking❤️

Ассалому алайкум, яқинларим. Бугун сизлар билан «Сезар салати» тайёрлаймиз

Рецептни яқинларингизга ҳам улашишни унутманг.

Керакли масалиқлар:
Соус тайерлаймиз:

Тухум – 1 та
Қалампир – 1 чой қошиқ
Лимон соки – 2 чой қошиқ
Кунгабоқар ёғи ёки оливка ёғи – 125 гр
Туз – 1 чимдим

саримсоқ – 1 та
Майдаланган пармезан (пишлоқ) – 2 гр
майонез– 70 гр (видеода тушмай қолибти


Салат таркиби:
айзберг кароми
Товуқ филеси – 80 гр
Бедана тухуми – 3 4 дона
Майдаланган (қирғичда) пармеза – 20 гр
Черрй помидори – 2 дона
Туз, сойя – таъбга кўра
Тостр нони


Тайёрланиши:
Дастлаб идишга тухумни чақиб соламиз, сўнгра уни блендрга соламиз. Сўнгра бир дона лимонни олиб иккига бўлиб, қошиқ билан 2 чой қошиқ лимон сокини сиқиб блендрга қуямиз. Сўнгра, писта ёғи ва туз соламиз.

— Ҳозир мана майонез тайёр бўлди, шу жойидан сезар соусини тайёрлаймиз. Бунинг учун блендр ичидаги уй майонезига қирғичан ўтказилган пармизан соламиз, сўнгра битта саримсоқ тишчасини 2 га бўлиб, биринчи ярмининг ўртасини олиб ташлаб, блендрга ташлаймиз.

— Яна бир бор блендрни айлантириб юборамиз. Энди тостир нонини олиб 4 га бўлиб. Бир қисмини олиб, майдалаб духовкада 170°C да 2 дақиқа қовуриб, сухариклар қилиб оламиз. Идишга товуқ филесни майдалаб солиб, ёғ қуйиб, туз солиб, қуруқ товада ёғ қуймасдан қовуриб, пишириб оламиз.

— Энди идишга айзберг баргларини ўртасидаги бандлари билан қўшиб кичикроқ бўлакларга ажратиб соламиз, сўнгра черри помидорларини 4 га бўлиб соламиз, бедана тухумларини ҳам бўлакларга бўлиб идишга ташлаймиз. Энди қовурилган филеларни бўлиб соламиз, сўнгра сезар соусини солиб, сухарикларни ҳам солиб, перчатка тақиб қўлимиз билан аралаштирамиз. Салатимиз тайёр.


Ёқимли иштаҳа, азизлар
https://t.me/turkona_cooking