Get Mystery Box with random crypto!

Ассалому алайкум, яқинларим. Бугун сизлар билан жуда ҳам мазал | Turkona_Cooking❤️

Ассалому алайкум, яқинларим. Бугун сизлар билан жуда ҳам мазали бўлган юмалоққина печенелар тайёрлаймиз

Ушбу рецептимизни ҳам, албатта, сақлаб қўйинг, келишдикми? Унда бошладик

Керакли масалиқлар:

Тухум – 1 дона
Шакар – 200 гр
Ванил – 1 чой қошиқ
Ўсимлик ёғи – 100 мл
сметана– 200 гр
Истеъмол содаси – 1 чой қошиқ
Ун – 450 гр
Устига
:
корица
шакари – 100 гр
тухум сариғи
Сут – 1 ош қошиқ


Тайёрланиши:
Дастлаб, идишга 1 дона тухумни чақиб соламиз, унга 200гр шакар ва 1 чой қошиқнинг учида оз миқдорда ванил қўшамиз. Қуюқ масса бўлгунича яхшилаб қошиқда аралаштирамиз. Сўнгра 100 мл ўсимлик ёғи қуямиз. Яна аралаштириб, қуюқ массамизни суюқроқ ҳолатга келтирамиз.

— Энди 200 гр сметанани 1 чой қошиқ истеъмол содасини солиб, яхшилаб аралаштириб, массамизга қўшиб юборамиз ва яна аралаштирамиз. Энди 450 гр унни оз-оздан солиб, ҳар сафар ун солганимизда аралаштириб чиқамиз. Дастлаб қошиқ билан сўнгра қўлимиз ишлов бериб, қўлга ёпишмайдиган юмшоқ хамир қорамиз.

— Сўнгра хамиримизни 15-20 та бўлакларга бўлиб, печене шаклини бериб чиқамиз. Листга пишириш қоғози қўйиб, унинг устидан печенеларимизни териб чиқамиз, орасида 2-3 см масофа қолиши зарур. 1 дона тухум сариғини 1 ош қошиқ сут билан аралаштириб, печенеларнинг устига суртиб чиқамиз.

— Устини шакар, ванил шакари, жигарранг шакар ёки бошқа шу каби маҳсулотлар билан безашингиз мумкин. Духовкада 180°C да қизартириб пишириб оламиз. Печенеларимиз тайёр.


Ёқимли иштаҳа, азизлар
https://t.me/turkona_cooking