Get Mystery Box with random crypto!

Ассалому алайкум, яқинларим. Бугун сизлар билан 'Пармуда сомса | Turkona_Cooking❤️

Ассалому алайкум, яқинларим. Бугун сизлар билан "Пармуда сомса" (Андижонча) тайёрлаймиз

Байрамларда асқатадиган ушбу таомимизнинг рецептини сақлаб қўйинг!

Керакли масалликлар:
Хамир учун:

Ун – 1 кг
Туз – 1 ош,қ
Сув – 400 мл (керагича)
Тухум – 2 та
Хона хароратида юмшаган сариёг ёки маргарин – 100 гр

Начинкаси учун:
Гушт – 800 гр
Пиёз – 3-4 та
Думба ёги – 100 гр
Туз – 1ош.қ
Зира, кориандр – 1ош.қ

Устки кисмига:
Тухум сариги
Седана/кунджут


Тайерланиши:
Хамиримиз масалликларини солиб сал каттикрок хамир кориб оламиз ва 1 соатга тиндиргани олиб куямиз, орада бир марта муштлаб оламиз.

— Унгача начинка тайерлаб оламиз: гуштни майда туграб, думба, пиёз, туз, зира, кориандр солиб яхшилаб аралаштириб оламиз. Энди хамиримизни майда зувалачаларга булиб оламиз, ёнгокдан кичикрок чикса чиройли булади, юпка килиб ёйиб, начинка солиб тугиб чикамиз.

— Энди сув ёрдамида 4таласини бир бирига жипслаштириб листга териб чикамиз (15та 4талик сомса чикади). Тухум сариги суртиб, кунджут седана сепиб 200° да 25-30 минутпишириб оламиз. Тандир сомсачаларимиз тайёр.

Ёқимли иштаҳа, азизлар

https://t.me/turkona_cooking