Get Mystery Box with random crypto!

Ассалому алайкум, яқинларим. Бугун сизлар билан банан ва майиз | Turkona_Cooking❤️

Ассалому алайкум, яқинларим. Бугун сизлар билан банан ва майизли кекс тайёрлаймиз

Рецептни сақлаб олиш эсингиздан чиқиб қолмасин!

Керакли масалиқлар:

Майиз – 50 гр
Банан – 2 дона
Тухум – 2 дона
Шакар – 1 пиёла (50гр)
Ўсимлик ёғи (ҳидсиз) – 1 пиёла (50гр)
Ун – 200-250 гр
Разрихлител – 1 чой қошиқ
Майдаланган ёнғоқ – 100 гр
Сливичное масло – 25 гр
Туз – 1 чимдим


Тайёрланиши:
Дастлаб, идишга майизни солиб, устидан қайнаган сув қуйиб, 5-10 дақиқага олиб қўямиз. Сўнгра сувини тўкиб ташлаб, қуруқ матога майизни ёйиб солиб, ўша мато билан ортиқча сувларини шимдириб оламиз.

— Энди майизни идишга солиб, 2-3 уч чой қошиқ коньяк ёки бошқа алкоголь қуямиз. Яхшилаб аралаштириб, 10 дақиқага олиб қўямиз. Сўнгра майизни яна қуруқ матога ёйиб соламиз ва ўша мато билан ортиқча намликни йўқотамиз. Шу ҳолда 15-20 дақиқага қолдирамиз.

— Блендрга 2 дона банан, 2 дона тухум, бир чимдим туз, бир пиёла шакар, бир пиёла ҳидсиз ўсимлик ёғи солиб, блендрлаб бир масса ҳолига келтирамиз. Энди бу аралашмани алоҳида идишга солиб, устидан ун ва разрихлител солиб, миксерда яхшилаб аралаштирамиз.

— Энди қуритилган майизни идишга солиб, устидан бир ош қошиқ ун соламиз ва ҳар бир майиз ун билан қоплангунча аралаштирамиз. Суюқроқ ҳолатдаги хамиримизга майизни, сўнгра майдаланган ёнғоқнинг озгинасини олиб қўйган ҳолда солиб қошиқ билан аралаштирамиз.

— Энди қолипнинг ичини сливичное масло билан суриб, ун билан 1 юпқа қават қилиб қоплаймиз. Аралашмамизни қолипга қуйиб, устини текислаймиз ва майдаланган ёнғоқ сепиб чиқамиз. Олдиндан қиздириб қўйилган духовкада 180°C да 30-35 дақиқа пишириб оламиз. Кексимиз тайёр.


Ёқимли иштаҳа, азизлар
https://t.me/turkona_cooking