Ассалому алайкум, яқинларим. Бугун сизлар билан миллийликни ўз | Turkona_Cooking❤️
Ассалому алайкум, яқинларим. Бугун сизлар билан миллийликни ўзида жамлаган таомларимиздан бири бўлган — Қовурма лағмон тайёрлаймиз
Байрамларда асқатадиган ушбу таомимизнинг рецептини сақлаб қўйинг!
Керакли масалиқлар:
Қийма ёки лаҳим гўшт – 300 гр
Помидор, пиёз – 1 донадан
Саримсоқ – 2-3 дона
Сельдир шохи ва барглари
Таъбга кўра 3 хил рангдаги булғор қалампири
Оқ турп – 1 дона
Корейс карам (басай) – таъбга кўра
Таъбга кўра туз, кашнич уруғи, паприка
Томат – 2 ош қошиқ
Ёғ, сўя
Лағмон хамири – хоҳшингизга кўра
Тайёрланиши:
Товада ёғни қиздириб олиб, унда қиймани яхшилаб қовурамиз. Сўнгра саримсоқ ва сельдир шохини қўшамиз. Кейин таъбга кўра туз, кашнич, приправалар ва паприка ҳам қўшамиз.
— Энди озгина сўя қўшиб юборамиз. Сўнгра помидор ва пиёз соламиз. Корейс карами ва оқ турпни ҳам парек-парек қилиб тўғраб, солиб юборамиз. Озгина қовуриб, томат қўшамиз.
— Сўнгра 2 хил булғор қалампирини тўғраб, соламиз. Сўнгра яна таъмини мослаш учун туз ва приправа қўшамиз. Яна сўя ва сельдир баргларини майдалаб соламиз.
— Яхшилаб қовурамиз. Қазонга ёғ ва 2 ош қошиқ томат солиб, лағмоннинг хамирини қизартириб пишириб оламиз. Сўнгра товада қовурилган сабзавотларимизни солиб юборамиз. Лағмонимиз тайёр.
Ёқимли иштаҳа, азизлар
https://t.me/turkona_cooking