Get Mystery Box with random crypto!

Ассалому алайкум, яқинларим. Бугун сизлар билан мазали пирог т | Turkona_Cooking❤️

Ассалому алайкум, яқинларим. Бугун сизлар билан мазали пирог тайёрлаймиз.

Тайёрланиш услубини сақлаб олинг, меҳмондорчиликда сизга асқотади.

Керакли масалиқлар:
Хамирига:

Сливичное масло – 100гр
Шакар – 120 гр
Тухум – 3та
Сут – 120 мл
Ун – 250 гр
Разрихлител – 10 гр
Шакар ванили – 10 гр
Туз – бир чимдим

Начинкаси учун:
вареная сгушёнка – 250 гр
Ёнғоқ – 75 гр
Сут – 3 ош қошиқ


Крошкаси учун:
Ун – 130 гр
Шакар – 80 гр
Сливичное масло – 60 гр


Тайёрланиши:
Дастлаб крошкасини тайёрлаб оламиз, шакар, масло ва унни бир идишга солиб, қўлимиз билан ишлов бериб, крошкасини тайёрлаймиз. Энди начинкасини тайёрлаймиз. Бунинг учун идишга сгушёнка, 3 ош қошиқ сут ва ёнғоқни солиб, қошиқ билан аралаштирамиз.

— Энди хамирини тайёрлаймиз. Идишга масло, шакар, 10 гр ванил ва бир чимдим туз солиб миксер билан аралаштириб, бир масса ҳолига келтирамиз. Энди 3 та тухумни битта-битта чақиб соламиз, ҳар тухум солганимизда миксерлаймиз. Энди сут қуямиз.

— Идишга ун ва 10 гр разрихлител солиб аралаштирамиз. Унимизни бояги аралашмамизга қўшиб қошиқ билан аралаштирамиз. Сўнгра жуда ҳам юмшоқ хамир ҳосил бўлади. Уни ички қисми пишириш қоғози билан ўралган қолипга қуйиб, устини қошиқ билан текислаймиз.

— Энди начинкамизни солиб, қошиқ билан текислаймиз. Энди қошиқ билан хамир ва начинкасини аралаштириб юборамиз. Сўнгра крошкасини соламиз ва текислаймиз. Энди духовкада 180°C да тепа-паст қилиб 40 дақиқада пишириб оламиз. Пирогимиз тайёр.


Ёқимли иштаҳа, азизлар
https://t.me/turkona_cooking