Get Mystery Box with random crypto!

Туркиядаги зилзила оқибатида бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўл | TURKIYADAGI MUSOFIRLAR

Туркиядаги зилзила оқибатида бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган, 4 нафари бедарак йўқолган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Туркиядаги Элчихонаси маълум қилди.

2023 йил 7 февраль (Тошкент вақти билан) соат 10.00 ҳолатига кўра, зилзила оқибатида Малатья провинциясида бир нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган.

Бундан ташқари, тўрт нафар ҳамюртимиз бедарак йўқолган. Уларни топиш бўйича тезкор қидирув-қутқарув ишлари амалга оширилмоқда.

Ҳозирда зилзила оқибатида зарар кўрган фуқароларимизга тегишли ёрдам кўрсатиш ва уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида Ўзбекистоннинг Анқара шаҳридаги Элчихонаси қошида 24 соат фаолият юритадиган штаб ташкил этилган бўлиб, унга қуйидаги рақам орқали мурожаат қилиш мумкин +905380358534

Telegram | Instagram | TikTok