Get Mystery Box with random crypto!

Turkiston qayg'usi

Telegram kanalining logotibi turkiston_qaygusi — Turkiston qayg'usi T
Telegram kanalining logotibi turkiston_qaygusi — Turkiston qayg'usi
Kanal manzili: @turkiston_qaygusi
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 408
Kanalning ta’rifi

Канал рецепти:
- Жаҳон янгиликлари
- Гео сиёсат
- Медида берилмайдиган маълумотлар
- Низоли хабарлар
- Бироз шахсий қараш
Aлоқа - @Turkiston_qaygusi_bot

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 2

2022-05-17 20:46:26
СОҚОЛ ОВЧИЛАРИ

“…Динни давлатдан ажратасиз одамдан эмас. Мана шу махум. Соқол кўядими, кўчада намоз қиладими, томдами бу уни иши. Мана яқинда “БАА дан мехмонлар келаяпти экан кўчадагиларни тартибга сол, соқолларини олдир” деб буйруқ берилган видео тарқалибди. Вахоланки у мехмонларни ўзлари соқолли экан. Ташрифдан мақсад сиёсий ва диний учрашув бўлган. Ва улар учрашувдан кейинги хулосасида Ўзбекистоннинг ортга қараб кетгани хақида гапиришди….”

дейди Ўзбекистоннинг собиқ Олий Мажлис қўмитаси раиси Жахогир Мухаммад ўзининг “Соқол овчилари” деб номланган навбатдаги видеомурожатида.

ТЎЛИҚ ВИДЕО
1.1K viewsedited  17:46
Ochish/sharhlash
2022-05-16 19:17:51
Фарғона(Фурқат)да ўқувчиларга мактабдан ташқари вақтда ҳам диндан узоқлаштиришга ҳаракат бўлмоқда.

Фарғона вилояти Фурқат тумани 1-ИДУМ раҳбарияти ўқувчиларни мактабдан ташқари вақтлар - дам олиш ва таътил вақтларида ҳам диндан узоқлаштиришга ҳаракат қилишмоқда.

Мактаб маъмурияти ота-оналардан ёзги таътил вақтида болалар масжидга қатнамасликлари, отин бувилардан таълим олмасликлари, ҳижоб(рўмол)га ўрантирмасликлари юзасидан кафолат хати олинмоқда.

Рости тушунмай қолдим...

Булар нимани хоҳлашмоқда?
Бундай талаб кимни талаби?
Ким миллатимиздан, халқимиздан исломни илдизи билан суғуриб олишни хоҳлашмоқда?
Уйғур(Хитой) ёки Фаластинда ҳам мусулмонларга бундай ҳаракатлар қилинмаяптида, афсус.

Бу буйруқлар қаерлардан, кимлардан келаётгани жуда қизиқ.

Мақсадлари мана шундай ўткир провокация билан халқни кўтариб, шу орқали яқин тарихда бўлгани каби қатағон қилишми ёки?

Ёки Президентга қарши қўйишми ҳаммани?

Тушунмай қолдим...

@OlimjonHaydarov
973 views16:17
Ochish/sharhlash
2022-05-13 09:40:07ҚОРА” ЖУМА

Қарийб ўн йил бўлдики, жума кунлари кўнглимиз ғаш бўлади. Уйдан яхши кайфиятда чиқмаймиз. Ичимизни нимадир тирнайверади. Шу куни кимнидир алдаш, кимгадир ёлғон гапиришга тўғри келади.

Йигирманчи асрнинг бошида туғилганлар ўша “қора сиёсат”нинг энг охирги гувоҳлари, энг охирги англаган, тушунган, ҳис қилган болалари бўлдик. Ким учундир ота, ким учундир золим бўлган Каримов ўлганида йиғламаган болалар ичида биз ҳам бор эдик.

Мактабда 5-6 синф бўлиб ўқиб юрган кезларимизда ёшимиз 12 дан ўтганини, энди намоз бизга ҳам фарз бўлганини тушундик. Шундай деб уқтиришди, шундай тарбия олдик.

Очиғини айтганда, 12 ёш атрофида бўлганлар ўйинқароқ бўлади. Болаликнинг энг мазза гаштларини суради. Худди шу пайтларда 5 маҳал намозни эмас, ҳафтада бир марта бўлса ҳам жума намозига боришни мажбурият деб билардик, шуни бўлса ҳам қолдирмасликка ҳаракат қилардик.

Ва тўсқинликлар бошланди. Шу куни мактабда жума вақтига маънавият соатлари тиркалди. Масжидларда азон янграётган пайтларда биз сариқ чақага арзимайдиган мавзуларни тингладик. Илм ибодатдан устун эканини айтишдию, улар бизга бераётган таълим, улар бизга валдираётган гаплар илм бўла олмаслигини айтишмади. Биз кейинроқ тушундик.

Бир илож топиб дарсдан қочган тақдиримиздаям масжид остоналарига мактабдаги эркак ўқитувчилар “қоровул”, “назоратчи” этиб қўйилди. “Участка” нозирлари бир чеккага тортиб, суратга туширди. Русча қилиб айтганда “издевация” қилди. Биз учун жумани “қора”га айлантирди.

Бир саф болани масжидда ўтирган еридан йиғиштириб, мактабга олиб келиб сўроқ қилишганини кўрдик.

“Гороно” мудири келиб, соат 13:00 гача мажлис қилганини, ўз оғзи билан ойим(фохиша)возликка, ичкиликка тарғиб қилганини кўрдик.

Охири, мактабни битирсак ҳаммаси изига тушиб кетишини, биров ибодатимизга ҳалал бермайди, деб ўйладик ва қаттиқ адашдик.

Бу нарса олий таълимда ҳам давом этяпти ва ҳалиям исломофобия қурбонлари бўляпмиз. Мана, уч ойдирки, жума кунига 4 пара дарс қўйилган. Булар атай қиляптими, йўқми, билмайман. Лекин жумага борадиган талабаларнинг ҳолати уларни қизиқтирмаётгани аниқ. Енгил қарашаётгани кундек равшан.

Ислом кийим ёки ибодат қилишда эмас, одамнинг ичида бўлади деб юрган иштонсизлар ва таҳоратсизларнинг буйруғига бўйсуняпмиз. Бу даҳшат.

Бу сиёсатнинг узоқ давом этишини нафақат бизни, балки ўзини мусулмон деб билган барчани хавотирга солади. Бугун ҳужра ва жумага, эртага соқолимизга, индинга аёлларимизнинг ҳижобига, фарзандларимизнинг дунёқарашига раҳна сезар эканмиз, демак, “бошқача замон” орзу қилишда давом этамиз.

Халқ орасида “Онангни қози зўрласа, додингни кимга айтасан”, деган саволли ибора бор. Ҳозир оналаримизни эмас, ўзимизни, яъни миллат болаларини “зўрлашяпти”. Хўш, додимизни кимга айтамиз, бизни ким эшитади?!

Эй наҳсга ботганлар, эй устимиздан қотганлар, эй кўзини Ҳаққа ёпганлар! Кўзингизни очинг. Аллоҳ мусулмонларга нусрат бериб, тепангизга миллатнинг ашаддий рижоллари чиқиб ҳаммангизни “қозиққа ўтқизганда” сиз учун анча кеч бўлади. Жуда кеч!

Май, 2022. Фарғона

ФАТҲУЛЛОҲ ЭРКЧИ

@OlimjonHaydarov
904 views06:40
Ochish/sharhlash
2022-05-13 09:18:36 Андижонни яқин ўтмишдаги қонли тарихи...

Бугун 13-май. Бундан 17 йил аввал, 2005-йилнинг айни санасида Андижон шаҳри кўчалари қонга тўлганди.

Воқеа, ҳодисалар ҳақида турли фаразлар, қарашлар, тахминлар билдирилган. Ҳар икки томон бир бирини айблаган. Воқеа хроникаси ҳақида ҳозиргача аниқ бир ишончли манбадан шаҳсан эшитмаганман.

Лекин факт шуки, минглаб Андижонликларни қони оққан шу куни.

Эсимда, 10-синфда ўқир эдим, воқеаларни қисқа ва ҳукумат позицияси томондан эшитганмиз, унда деярли интернет йўқ, ахборотни фақат давлат каналларидан олар эдик. Ҳукумат позициясидан берилган хабарларни ўзиёқ ваҳимали эди...

Орадан йиллар ўтди. Негадир шу воқеа бўйича ҳалигача жамоатчиликка аниқ, тўлиқ маълумот берилмаган. Агар ўша вақтда ҳукуматдаги қайсидир амалдорларни айби билан тинч аҳоли ўққа тутилган бўлса, улар жазоланмади, ёки ростдан тинч аҳоли қуролли қаршилик кўрсатган бўлса, буни тасдиқлайдиган далиллар берилмади. Мавҳумлик.

Ҳар қандай мавҳумлик шубҳа, гумонларни болалашига сабаб бўлади.

Ният қилдим, шу воқеаларни тирик, жонли гувоҳи бўлганлардан ўша кунги воқеалар бўйича интервью қилиб, кичик видеоролик ёки ҳужжатли фильм қилсамми деб турибман.

Андижон воқеаларини ўз кўзи билан кўрган, у воқеаларга бевосита ёки билвосита алоқадор/гувоҳ/жабрланувчи бўлганлар борми дўстларимиз орасида? Шу лойиҳада қатнашиш истаги бўлганлар бўлса, ҳаракатни бошлардим.

@OlimjonHaydarov
745 views06:18
Ochish/sharhlash
2022-05-12 20:53:35

724 views17:53
Ochish/sharhlash
2022-05-09 21:50:57
Тўлиқ МАҚОЛА ни ўқиб куринг. Тўғриси ачиндим. Бундай буйруқни ким берганини хеч ким тан олмаяпти(
850 viewsedited  18:50
Ochish/sharhlash