Get Mystery Box with random crypto!

Давоми: Майли, юзни ёпиш масаласида ихтилоф бордир. Аммо макт | Turkiston qayg'usi

Давоми:

Майли, юзни ёпиш масаласида ихтилоф бордир. Аммо мактаб ва университетларда айни Ҳанафий мазҳабига мувофиқ – юзи ва икки кафтидан бошқа ерларини, хусусан, сочини ёпиб юрган қизларнинг рўмолини (ҳижобини) ечтираётган масъуллар қолиб, "Ниқоб тақманглар, юзни ёпманглар", деб "насиҳат" қилишингиз ўхшамабди.
Сизга бу борада қайсидир идоралардан босим бўлса керак, деб тахмин қиламан. Аммо бир кун ҳаммамиз ўламиз-ку, қори ака. Шундай экан, Аллоҳнинг олдига кўтариб борадиган бирон холис – фақат Аллоҳнинг Ўзи учун қиладиган бирон нарсамиз бўлсин.

(Бу жума тезиси Ўзбекистоннинг амалдаги Конституциясида белгилаб қўйилган фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларига дахл қилиши ҳақида гапирмайман. Чунки бу бошқа кишиларга айтиладиган мавзу.)
Мен мусулмон кишини, ўзини мусулмон санайдиган кишини яхши кўраман. Унинг динга қарши, шариатга қарши гаплари, ишлари эртага ўзига зарар беришидан ачинаман. Шунинг учун бу ҳақда ёзавераман, айтавераман. Аммо ўзини мусулмон санаган киши буни душманлик деб қабул қилади...

Мусанниф Aдҳам

@Turkiston_qaygusi