Get Mystery Box with random crypto!

Савол: Ота бир нарсага буюрди, она эса унинг тескарисига буюр | TURFA OLAM

Савол: Ота бир нарсага буюрди, она эса унинг тескарисига буюрди. Отага итоат қилинадими ёки онага?

Жавоб: Ота-она ҳақларини баробар риоя қилиш имкони бўлмаса, таъзим ва эҳтиром этишда ота ҳаққи, хизмат ва инъом этишда эса она ҳаққи устунлик қилади.

Масалан, икковлари уйга тенг киришса ота учун турилади. Икковлари баробар дунё сўрашса, беришни онадан бошланади. Агар отанинг амри онаникига тескари бўлса, эҳтиромга тегишлисида отага итоат қилинади. Инъом этишга тегишли бўлса онага итоат қилинади.

Имом Абдулҳай Лакнавийнинг "Нафъул муфтий вас соил" китобларидан

Турфа олам