Get Mystery Box with random crypto!

Яқин инсонингиздан «Яхшиям борсан..» жумласини эшитиш ўзгача б | TURFA OLAM

Яқин инсонингиздан «Яхшиям борсан..» жумласини эшитиш ўзгача бир бахт.

Демак бекорга яшамаяпсан, демак кераксан! Кимнидир шунчаки мавжудлигингиз билан бахтиёр қилолсангиз, ишонинг бу ҳам бир неъмат.
Оилалар бор, жуфтлар бир биридан безор.

Эр кўчага чиқиб кетган, уйга қайтгиси келмайди.Аёл доим асабда, тили захар, ширин сўзи йўқ. Қилган иши миннатлик..
Азиятни болалар чекади.

Жуфтлар ўртасида аввало ишонч кўприги бўлиши керак.
Таскинни бир биридан қидирсин, шифо бўлсин қалби қалбига..

Жуфтингизга тез-тез «яхшиям, борсиз..». «Аллоҳ умрингизни умримга шерик қилсин» деб айтиб туринг. Кераклигини ҳис қилсин. Ёнингизда бўлишни истасин. Сизга янада интилсин.


Турфа олам!