Get Mystery Box with random crypto!

Расман: 9 июль Қурбон ҳайити байрами этиб белгиланди “Қурбон | Turdiyev.uz

Расман: 9 июль Қурбон ҳайити байрами этиб белгиланди

“Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2022 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 9 июль – шанбага тўғри келиши муносабати билан Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

Шундай қилиб, ўзбекистонликлар иш ҳафтасининг туридан қатъи назар кетма-кет 4 кун дам олишади.

Жумладан:

9 июль – шанба, Қурбон ҳайити байрами;
10 июль – якшанба, дам олиш куни;
11 июль – душанба, Президент Фармонига мувофиқ барча ходимлар учун дам олиш куни;
12 июль – сешанба:
а) беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 16 июль — шанбадан кўчирилган дам олиш куни;
б) олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни.


@Turdiyev_uz