Get Mystery Box with random crypto!

Ассалому алайкум, қадрли ватандошлар! Ҳурматли Тупроққальа тум | Tuproqqal'a.uz

Ассалому алайкум, қадрли ватандошлар!
Ҳурматли Тупроққальа тумани аҳолиси!

Бугун бутун республикамиз бўйлаб улуғ байрам, катта тантана. Кўпмиллатли Ўзбекистон халқи жонажон Ватанимиз истиқлолининг шонли ўттиз бир йиллик тўйини зўр шоду хуррамлик билан нишонламоқда. Сиз қадрдонларимни, мўътабар нуронийларимиз, меҳрибон опа-сингилларимиз, азму шижоатли ёшларимизни, бутун халқимизни Мустақиллик байрами билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Мана шу муборак айёмда барча ютуқларимизнинг бунёдкори бўлган меҳнаткаш, мард ва саховатли, бағрикенг ва олийжаноб халқимизга фарзандлик меҳри билан таъзим қиламан.
Барчамизни оқ ювиб, оқ тараб вояга етказган она халқимиз доимо омон бўлсин!
Юртимизда яшаётган ҳар бир оила, ҳар бир инсон эзгу мақсадларига етсин!

Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

- Тупроққалъа тумани ҳокими Алишер Салаев

YouTube Telegram Web-site