Get Mystery Box with random crypto!

#Шунчаки_ўйлар Нега жаҳон чемпионатига чиқолмаслигимиз ҳақида | Тўппонча (Узр лекин)

#Шунчаки_ўйлар

Нега жаҳон чемпионатига чиқолмаслигимиз ҳақида

5-6 ой олдин вилоятда яшайдиган ошнам телефон қилиб, "Жўра, ўғилча футболни жинниси, шуни "Бунёдкор" академиясига жойласак" девди.

"Бунёдкор" академияси худди давлат сирлари сақланадиган муассасага ўхшаркан-э. Жуда узоқ уринишлардан сўнг, куни кеча жўрамни ўғлини синов-машғулотларига чақиришди:

"Бир ҳафта ўн кун бўлади кўрик, яхши ўтса "А" гуруҳига (фақат шу гуруҳ болалари ётоқхона билан таъминланар экан) олинади".

Машғулот тугагач, жўрага телефон қилиб "Қалей бўлди" десам: "Ошна, мен опкетаман ўғлимни. Ундан кўра ўқисин, калласи бутун" деди кутилмаганда.

Айтишича, ўша куни, академия тарбияланувчиларининг ота-оналари йиғилиб, тўполон қилган.

Шароитлар, ётоқхона аҳволи, емакнинг сифатсизлиги ва ўқувчилар гуруҳларга копток қилиб отилишидан норозилик билдирган.

Воқеага шахсан гувоҳ бўлган жўрамнинг чала пишган тарвузи эса табиийки қўлтиғидан тушган. Хуллас, шахматдан қўймасин.

ПАҚ...

@tupponchaaa