Get Mystery Box with random crypto!

#Дарвоқе 'Шум бола'даги дарвеш эсингиздами? Сизга ҳам бу рол | Тўппонча (Узр лекин)

#Дарвоқе

"Шум бола"даги дарвеш эсингиздами? Сизга ҳам бу рол қандайдир ортиқча, маъносиз, ёпишмаган гажакдек туюлганми?

Сабаби бор экан. Фильм режиссёрининг айтишича, "Слишким фожиали тақдир" (СССР даврида фожиага бало борми) деган важ билан Бахтиёр Ихтиёров ўйнаган бу образни ўша пайтдаги "маънавиятчи"лар чопворган.

Ҳа, кейин анави тандирдан чиқиб ош ейиш саҳнаси бор-ку, ўшангаям эътироз бўлган. Яъни, нега “оддий гигиена қоидаларига риоя этилмаган, овқатни қошиқ-вилка билан эмас, нега қўлда ейишган?" дея дағдаға қилинган.

Как раз ўша моментдаги "эротик саҳна" ҳақида Гулчехра Саъдуллаеванинг иқрорлари ҳам зўр чиққан.

Хуллас, ўқинг манов мақолани. Одамлар ҳозирги қисқа, бетартиб, шокизм типидаги сохта ахборотларга ғарқ бўлиб кетмаслиги учун ҳам мана шундай жонли, ўйчан лонгридлар кўпроқ бўлиши, медиа майдонни тўлдириб ташлаши керак . Раҳмат муаллифга.

Мезза қилдим.

@tupponchaaa