Get Mystery Box with random crypto!

#Аччиқ_ҳақиқат Блогер Хушнудбек бу йилги тест синовларида аб | Тўппонча (Узр лекин)

#Аччиқ_ҳақиқат

Блогер Хушнудбек бу йилги тест синовларида абитуриентларнинг ярмидан кўпа "2" олганини "даҳшат" деб атаган эди. Олтинсойлик ўқитувчи бунга раддия берибди. Даҳшат:

1. Аномал иссиқ шароитида ДТМнинг соат 10 га қадар абитуриентларни 3 соат давомида қуёшнинг тиғида қимирлатмай олиб ўтириши- бу даҳшат, ҳатто жиноят.

2. ДТМ қўйган навбатчиларнинг абитуриентларни рухсат этилган Панама билан имтиҳонга қўймай (Деновда 14-август куни ўзим гувоҳ бўлганман), телефон олиб киришга рухсат бериши бу даҳшат, оғир жиноят.

3. Ўша телефонни киритишига йўл қўйиб берганларнинг сояда қолиб, ит ҳам эсламаслиги бу даҳшат, жиноят.

4.Тест тузаяпмиз деб Халқни алдаб тайёр тўпламни таржима қилиб қўя қолиш бу даҳшат.

5. Ўқувчиларнинг 2-, 3-сменаларда ўқиши бу даҳшат.

6. Мослаштирилган биноларда кичкина хоналарда 40-45 нафар ўқувчиларнинг ўқиши бу даҳшат.

7. Ана шу ўқувчиларнинг устозлари бир ярим-икки миллион сўм ойлик олиши бу даҳшат.

8. Ойлик маошини икки миллионга етказиш учун ўқитувчиларнинг август ойида дарс талашиб мактабларни жанг майдонига айлантириши бу даҳшат.

9. Бир йилда айрим ўқитувчиларнинггина 460 минг сўм билан рағбатлантирилиши эса бу даҳшатгина эмас, балки уят.

10. Ўн минглаб 140-150 балл тўплаган абитуриентлар кўчада қолиб, 10-15 балл тўплаган абитуриентларнинг супер-мупер контрактда талаба бўлиши бу даҳшат ...

Яна қанча даҳшатлар навбатини кутиб турганини ўзингиз ҳам билиб турибсиз...

@tupponchaaa