Get Mystery Box with random crypto!

ТУНГИ ФИКРЛАР

Telegram kanalining logotibi tungifikrlar — ТУНГИ ФИКРЛАР Т
Telegram kanalining logotibi tungifikrlar — ТУНГИ ФИКРЛАР
Kanal manzili: @tungifikrlar
Toifalar: Bloglar , Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.61K
Kanalning ta’rifi

ҚЎРҚСАНГ – ЁЗМА! ЁЗДИНГМИ – ҚЎРҚМА!
Мурожаат учун: @TungimurojaatBot
Ҳар қандай саволингизга Аллоҳ берган илм даражасида жавоб берамиз.

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-09-15 11:39:54
#SCO2022Samarkand

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинь Ўзбекистон Республикасининг "Олий даражали Дўстлик" ордени билан тақдирланган биринчи хорижий давлат раҳбари сифатида тарихда қоладиган бўлди.

@tungifikrlar
12.7K viewsedited  08:39
Ochish/sharhlash
2022-09-14 22:08:53
#SCO2022Samarkand
#бирдамлик

«Ҳаммамиз ҳар хилмиз.

Фикрларимиз, нуқтаи назарларимиз турлича.

Аммо Самарқанд, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити бизни бирлаштирди!

Эртанги кун хайрли бўлсин!»

Шерзодхон Қудратхўжа.
__

#SCO2022Samarkand
#солидарность

«Все мы разные.

Да, наши мнения и точки зрения различны.

Но нас всех объединил Самарканд, саммит ШОС!

Пусть завтрашний день будет плодотворным!»

Шерзодхон Кудратходжа.
_

#SCO2022Samarkand
#solidarity

«We are all different, our opinions and points of view are different.

However, we’ve all been united by Samarkand, SCO summit!

We do believe that tomorrow will be fruitful!»

Sherzodkhon Kudratkhodja.

Самарқанд меҳмонлари:

Комил Алламжонов - Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари;

Шерзод Асадов - Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари - Ўзбекистон Президенти матбуот котиби;

Асаджон Ходжаев - Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори;

Шерзодхон Қудратхўжа - Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси раиси

Нозима Давлетова - Масс-медиа фонди директори;

Паҳлавон Содиқ - «Озодлик радиоси» ўзбек шуъаси бош муҳаррири;

Навбаҳор Имамова - «Америка овози» мухбири;

Жибек Бегалиева - «Настоящее время» нашри корреспонденти.

МАНБА.

@tungifikrlar
11.3K viewsedited  19:08
Ochish/sharhlash
2022-09-14 12:07:39 #SCO2022Samarkand
#хизмат_сафари

Мен ҳам кетдим!

@tungifikrlar
11.3K views09:07
Ochish/sharhlash
2022-09-11 23:43:15
#тунги_ёғду

Бу фильмни илк маротаба 1993 йили Андижон ёшлар телеканали орқали Мурод Абдулла таржимасида томоша қилгандим. Қарийб ўттиз йил аввалги бу телеканал ҳамда бу таржимонни ҳар бир андижонлик яхши эсласа керак.

Ўшанда фильмнинг номи «Сизни севсам майлими?» деб таржима қилинганди. Орадан ярим йиллар ўтгач, «ЎзТВ1»нинг ҳар шанба оқшомида соат 22 дан кейин эфирга узатиладиган «Тунги ёғду» дастури орқали «Сени севдим» номи билан намойиш этилди...

Салмонхон
ва Бхагьяшри қаҳрамонлари - Прем ва Суман ўртасидаги пок муҳаббат ва бу ишққа қаршиларнинг, уларнинг йўлига тўғаноқ бўлганларнинг манфурона кураши мен тенги болаларни ҳам бефарқ қолдирмаганди ўшанда.

Биз ҳинд фильмларидаги суперқаҳрамонлар каби бўлишни истардик ўшанда. Ҳамма нарса қўлимиздан келишини, маҳалладаги ёки синфдаги энг чиройли қиз бизни севиб қолишини, унинг учун қаҳрамонликлар кўрсатишни истардик. Романтика!

Гарчи бугун аҳмоқонадек кўринса-да, ўша орзуларимиз барибир ҳозирги ҳаётимиздан кўра тозароқ, беғуборроқ бўлганини англайман...

Дарвоқе, шу фильмдаги гўзал қиз - Бхагьяшри менинг биринчи муҳаббатим!

Қалай, дидим чакки эмасми?

Томоша қилинг. Тарона ва рақс сизга ҳам ёқишига ишонаман!

@tungifikrlar
12.3K viewsedited  20:43
Ochish/sharhlash
2022-09-10 22:36:12
#шунчаки

Тренинг қилмасанглар ҳам ўзи ривожланиб ётибди-ку... дейдиган мардлар қани ҳозир? Эээ... ундайлар Або Муслими соҳибқирон даврида қирилиб кетишган-да...

Хуллас... газетада ишлаганимда, бир гапни кўп эшитардим: жафосиз хотин, хатосиз газета йўқ. Суфлёр ишламай қолганда ёки муҳаррир шошганда, бунақа жафоли хатолар жонли эфирларда ҳам баъзан бўлиб туради лекин.

@tungifikrlar
11.6K views19:36
Ochish/sharhlash
2022-09-05 16:42:04 #жамоатчилик_назорати_кучи

Мактаб ўқувчиларининг китоблари ижараси нархи икки-уч карра ошгани кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўлганди. Ҳатто китоб чоп этиш ва дарсликлар тайёрлаш жараёнидаги коррупцион ҳолатлар ҳақида блогерлар тарафидан айрим маълумотлар очиқланди. Жамият, жамоатчилик бу қилвирликлар ва қинғирликларга қарши чинакамига курашди. Ва ниҳоят...

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов шундай дейди:

"Мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларининг ижара тўловлари миқдорлари кескин оширилиши муносабати билан кенг жамоатчилик, ота-оналар томонидан билдирилган эътирозлар юзасидан Президентимизга ахборот берилди.

Мактаб дарсликлари болаларнинг умумий ўрта таълим олишида фавқулодда муҳим ўрин тутишини ҳисобга олиб ҳамда мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналарини, қонуний вакилларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий адолатни таъминлаш мақсадида давлатимиз раҳбари Вазирлар Маҳкамаси ва Халқ таълими вазирлигига мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларини бепул ижарага беришни тезкор йўлга қўйиш юзасидан топшириқ берди".

Яъни энди болаларимизнинг мактаб китоблари учун бир тийин ҳам тўламаймиз.

Ғалабадан руҳланиб, шу ерда қотиб қолмаслигимиз керак. Китоб чоп этиш ва дарсликлар тайёрлаш жараёнида қонунбузилиш ҳолатлари, коррупцион схемалар борми, демак, кураш давом этиши, Бош прокуратура ва бошқа мутасадди ташкилотлар бу жиноий қилмишларни содир этганлар ва этаётганлар билан жиддий шуғулланишлари керак.

@tungifikrlar
8.8K viewsedited  13:42
Ochish/sharhlash
2022-08-29 21:18:03 Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди.

"Дўстлик" ордени билан:

Шукуров Эшқабил Жураевич
- "Маънавий ҳаёт" журнали бош муҳаррири

"Шуҳрат" медали билан:

Жонибеков Зиёдулло Тоштемирович
- Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг ахборот узатиш хизмати бошлиғи;

Хидирова Баҳор Ҳазратқуловна - "Янги Ўзбекистон" газетаси мухбири.

Мукофотланган барча ҳамкасбларимизни самимий муборакбод этамиз. Келгуси ишларида улкан ижодий зафарлар тилаб қоламиз.
Youtube | Facebook | Telegram | Instagram
10.0K views18:18
Ochish/sharhlash
2022-08-29 15:00:29
Ниагара шаршараси яна Ўзбекистон байроғи рангларига бурканади

1 сентябрь куни АҚШ ва Канада чегарасида жойлашган дунёга машҳур Ниагара шаршараси Ўзбекистон Мустақиллигининг 31 йиллиги шарафига республика миллий байроғи рангларига бурканади.

Жараённи Тошкент вақти билан 1 сентябрь 07:30 да жонли эфирда томоша қилиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Мустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан Ниагара шаршараси илк бор Ўзбекистон байроғи рангларига бурканган эди.

Telegram | YouTube
12.4K views12:00
Ochish/sharhlash
2022-08-27 18:24:01
#билимсиз_блогер
#биз_ҳеч_кимдан_кам_эмасмиз

Америкалик блогер IShowSpeed видеоўйин чоғида ўз томошабинларини хурсанд қилмоқчи бўлди ва атом бомбаларини Россияга қарата отишини билдирди.

Аммо география фанини ҳатто коридорда ҳам ўқимаган геймблогер Россиянинг ўрнига ўзи яшаётган АҚШни бомбардимон қилди-қўйди!

Ўзбек таълим тизимининг келажаги!

@tungifikrlar
12.4K views15:24
Ochish/sharhlash
2022-08-27 16:40:32 #ботдан_келган_саволга_жавоб

Дилфуза Ибадуллаева исмли обунчимиз ботга қуйидаги саволни йўллаган эдилар:

"Ассалому алайкум. Сизга бир савол билан мурожаат қилмоқчи эдим. Мен мактабда бошланғич синфда дарс бераман. Шу пайтга қадар ўрта махсус маълумот билан ишлардим. Ҳозирги кунда ОТМда сиртқи бўлимда бошланғич таълим йўналишида 2-босқич талабасиман. Мактабимиз тоғолди ҳудудга киргани сабабли кичкина мактаб ва бошланғич синфда ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар фаолият юритади. Ҳозир айни дамларда мактабларга дарс тақсимоти бошланган. Директоримиз 2-босқич талабаси педагогик фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас, деяпти. Шу қанчалик тўғри? Асос борми? Мен дарс ололмайманми? Олсам, неча соат олишим мумкин?"

Биз мазкур саволни Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамовага юбордик. Мурожаатчининг сўровига бефарқ бўлмаган халқ таълими вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби тез фурсатларда каналга қуйидагича жавоб берди:

ЖАВОБ: "Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 август куни қабул қилинган 425-сонли қарори билан айрим қарорларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги низомнинг 8-бандига (Олий таълим муассасасининг 4-курсида, педагогика йўналишларида кундузги, кечки, сиртқи бўлимларининг 3-курсида ўқиётган шахслар педагоглик ишини амалга ошириш учун қўйилиши мумкин ва уларга ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади) тегишли ўзгартиришлар киритилиб, янги таҳрирда баён қилинди.

Унга кўра, олий таълим муассасасининг кундузги, кечки, сиртқи таълим шаклларининг педагогика йўналишларида ўқиётган шахслар 3-курсдан бошлаб ўқишига халақит бермаган ҳолда педагоглик ишини амалга ошириш учун умумтаълим муассасаларида асосий иш жойи сифатида ишга қабул қилиниши мумкин ва уларга ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади.

Жойларда мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида мазкур ўзгартиришларга биноан педагогика йўналишларида ўқиётган шахслар 3-курсдан бошлаб умумтаълим муассасаларида асосий иш жойи сифатида ишга қабул қилиниши белгиланмоқда.

Шу билан бирга, мактаблардаги дарс тақсимоти “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида Низом"нинг (рўйхат рақами 3271, 2020 йил 30 июнь) 15-бандида белгиланган кўрсаткичларнинг устувор кетма-кетлиги асосида амалга оширилади".

Ўз тизими ходимининг сўровига эътиборсиз бўлмаган ва тезкорлик билан жавоб берган ХТВ Ахборот хизмати раҳбарига респект.

Ҳурматли обуначилар!

Агар сизда ҳам бирон савол ёки мурожаат бўлса, каналга @TungimurojaatBot манзили орқали юборинг.

Ҳар қандай саволингизга Аллоҳ берган илм даражасида, қолаверса, соҳа мутасаддилари кўмаги ила аниқ ва қонуний жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

@tungifikrlar
14.2K viewsedited  13:40
Ochish/sharhlash