Get Mystery Box with random crypto!

ОТЛАРДА ПАЙ КАСАЛЛИКЛАРИ. Бир қарашда пай касалликларини ташх | Tulpor Vet

ОТЛАРДА ПАЙ КАСАЛЛИКЛАРИ.

Бир қарашда пай касалликларини ташхислаш жуда осон кўриниши мумкин. Ҳар биримиз отнинг оёқларини ўрганиб, конфигурациядаги ўзгаришларни кўришимиз ёки палпация орқали ҳароратнинг маҳаллий кўтарилишини аниқлашимиз мумкин.
Бироқ ҳаммаси жуда оддий эмас, айниқса зарарланишнинг даражаси ва белгиларини аниқ баҳолаш лозим бўлади.
Кўпинча пай қинлари ёки тери касалликлари адашиб тендинит ва тендовагинит (пайларнинг яллиғланиши) деб ташхис қўйилади.
Пай қинлари касалликлари кўпинча игналар ёки нотўғри боғламлар таъсирида терининг зарарланиши оқибатида ривожланади.
Аввалига, терининг сиқилиш жойида иссиқ оғриқли шиш пайдо бўлади ва 7-10-кунга келиб терининг некрози пайдо бўлиши мумкин. Кейинчалик тўқималарнинг қалинлашувига олиб келади, Бундай холат отни баҳолашда (сотиш олдидан) отнинг нархини сезиларли даражада камайтириши мумкин.
Агар от ишлашда давом этса, бу жараёнда пайнинг кўпроқ қисмлари иштирок етади ва бу йўл билан муаммо ёмонлашиши мумкин.
Пай шикстланишининг ўткир даврида оғриқ жуда кучли бўлади, от шикастланган оёғига умуман таянмайди. Жароҳатланиш жойида баъзан пай бўйлаб оғриқли шиш хосил бўлади.
Бироқ, 2-3 кундан кейин ёрқин яллиғланиш белгилари йўқолиши мумкин. Бундай ҳолда ташхис қўйиш қийинлашади ва аниқ ташхислаш учун ултратовуш текширувидан фойдаланиш керак бўлади.
Биринчи ёрдам:
Оғриқ ва шишни камайтириш учун махсус муз пакетларидан фойдаланиш жуда қулай хисобланади. Қон айланиш бузилишини олдини олиш учун оёқларни жуда қаттиқ сиқиб боғламаслик лозим. Шишни камайтириш учун кортикостероид инъекциялари қўлланилади.
Яллиғланишга қарши  дорилардан (НПВС) ташқари 2-3 кун давомида вена ичига диуретиклардан фойдаланиш тавсия етилади. Юқоридаги барча дорилар фақат касалликнинг ўткир босқичида самарали бўлади.
Отларни пай касалликлари даврида сақлаш ва парвариш қилиш.
От даволаниш курсидан сўнг аста-секин машғулотларга қайтарилади, марказий пай жароҳати ташхиси бўлган отларнинг кўпчилиги камида 6-9 ой ҳатто бир йил давомида машғулотлардан тўхтатилиши мумкин.
От жуда эрта машғулотларни бошлаганда, касалликнинг такрорий кўринишлари бошланади. Ҳар сафар улар пайларнинг бутунлигига тобора кўпроқ зарар етказади. Пай нуқсонлари ҳосил бўлган жойида бириктирувчи тўқима эластик бўлмайди ва у таранглашганда жарохат кучаяди. Бундай холларда отлар охир оқибат ишдан чиқарилади.
Отнинг узоқ вақт жисмоний юкламалардар озод этилиши (жисмоний машқлар бажармаслиги, минилмаслиги) ҳолатлари учун от эгалари ва мураббийлар томонидан билдирилган эътирозларига жавобан шуни айтиш мумкинки,
Пай тўқималари жуда секин тикланади.
Одатда бутун тикланиш даврида отнинг сақлаш жойида тўлиқ дам олиши тавсия этилмайди. Яллиғланиш белгилари йўқолгач (бирламчи шикастланиш), босқичма-босқич юргизишга киришилади. Кейинчалик отларни реабилитациялашнинг муҳим нуқтаси аста – секин енгил жисмоний машқларни амалга оширишдир. Пай-боғлам аппарати касаллиги бўлган отларни ҳаракатсиз бир жойда сақлаш билан ҳеч қачон нормал фаолиятга қайтариб бўлмайди.
Тайёрлади:
Вертеринария врачи Собитжон Туляганов.

Kanalga qo'shiling https://t.me/Tulporvet