Get Mystery Box with random crypto!

АРАФА МУБОРАК Ассалому алайкум. Нурларга тўлишди кўк, | 🎁 TUGILGAN KUN TABRIKLARI

АРАФА МУБОРАК

Ассалому алайкум.
Нурларга тўлишди кўк, осмон,
Қувончга тўлишди кенг жаҳон,
Ҳамманинг уйида паловхон,
Арафа муборак азизлар.

Мунаввар кунларда зар ёғар,
Осмондан барокат,дур ёғар,
Кексалар юзидан нур ёғар,
Арафа муборак азизлар.

Куйлайди ҳофиз-у, бахшилар,
Ҳаётнинг ҳуснига нақшилар,
Дунёга зеб берган яхшилар,
Арафа муборак азизлар.

Оналар болам деб куюнган,
Қалблари меҳрга тўйинган,
Эртага ҳайит деб суюнган,
Арафа муборак азизлар.

Қувончга ёр бўлсин умрлар,
Ҳар дилда ҳаловат,ҳузрлар,
Аллоҳга беадад шукурлар,
Арафа муборак азизлар.

Яқинларга улашинг

https://t.me/TabriklaruzBot