Get Mystery Box with random crypto!

#Албатта_укинг! ЭНГ КАТТА БОЙЛИК Бир аёл ҳар куни масжид э | 🎁 TUGILGAN KUN TABRIKLARI

#Албатта_укинг!

ЭНГ КАТТА БОЙЛИК

Бир аёл ҳар куни масжид эшиги тагида тиланчилик қиларди. Кунларнинг бирида масжид имоми уни кўриб қолиб сўради:
– Онахон! Ўзингиз фазилатли аёлсиз, ўғлингиз ҳам масжид аҳлидан эди. Нима сабабдан бундай ҳолатда турибсиз?
Аёл изоҳ берди:
– Имом домла, биласиз, менинг ёлғиз ўғлим бор. Унинг ака-укалари йўқ. Эрим бир неча йиллар аввал вафот қилган. Ўғлим 8 ойдан бери сафарда. Менга ишлатиб туриш учун маблағ қолдирди. Уларни имкон борича авайлаб ишлатдим. Энди ўша маблағ тугаганидан сўнг тиланчилик қилишга мажбур бўлдим.
Масжид имоми сўради:
– Ўғлингиз-чи?! Сизга пул жўнатмайдими?
Аёл деди:
– Ҳар ой менга ранг-баранг суратлар жўнатади. Мен у суратларни олиб, деворга михлаб илиб қўяман.
Имом бу беванинг уйини зиёрат қилишга қарор қилди. Не кўз билан кўрсинки, унинг ўғли ҳар ой унга минг долларга чек жўнатаркан. У аёл саккиз минг долларга эга экан-у, билмасдан масжид ёнида тиланчилик қиларди. Бунга сабаб у аёлнинг ўқиш ва ёзишни билмаслигидир.
Имом чекларни олиб, унга барини маблағ қилиб берди.

Хулоса…

Бу бева аёлнинг қиссаси жуда ҳам ҳайратланарли, аммо бизнинг ҳолатимизга жудаям ўхшаш. Кўпчилигимиз «Розилик, бахт-саодат, хурсандчилик, кўнгил хотиржамлиги қаерда экан?» деб сўраб юрамиз, ҳаммамизнинг уйимизда эса Қуръони Карим бор. Аммо биз уни яхшилаб ўқиб кўрмаймиз-да, бу дунёда роҳат излаб юрамиз. Ҳолбуки, барчамизда Аллоҳнинг китоби деб номланувчи жудаям катта бойлигимиз қўлимизда турибди. У Аллоҳ азза ва жалланинг Буюк Каломидир.
Шунинг учун, азизларим, сизга айтмоқчи бўлганим шуки, эътиборингизни бир ишга қаратмоқчиман. Сизлар бойсизлар...

Фақат...

Қуръони Каримдан бўлган «чек»ларингизни ўзингизни юпатишга, ғам-андуҳларни кетказишга ишлатинг. Агар Қуръонни яхшилаб ўқиб кўрсангиз, улар буткул йўқолади.