Get Mystery Box with random crypto!

Уйга кираётганда нима деб салом берилади? Қайси уйга ёки манз | 🎁 TUGILGAN KUN TABRIKLARI

Уйга кираётганда нима деб салом берилади?

Қайси уйга ёки манзилга кирилса ҳам, у ердаги барчага салом берилади.

Аммо, уйга ёки бирор манзилга кираётганда ҳеч ким кўринмаса: "Ас-Салому алайна ва аълаа ибодиллааҳис-солиҳийн", деб салом берилади.
Маъноси: "Бизга ва Аллоҳнинг солиҳ бандаларига салом бўлсин", дегани.

Ичкарига кирганида кимдир кўринса, яна алоҳида саломлашилади.

Уйда ҳеч ким йўқлиги аниқ бўлса, юқорида келтирилган саломлашув лафзи кифоя қилади.

Аммо, бегона уйларга, манзилларга киришдан олдин албатта изн сўраш ва салом бериш шарт.

Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатганларидек: "Ассалому алайкум, кираверайми?" деб, аввал салом бериб, кейин изн сўралади.

"ТАБРИКЛАР" КАНАЛИГА ОБУНА БЎЛИНГ!
https://telegram.me/joinchat/7YpDKoL-jvZlYzI6